Синф раҳбарининг йиллик иш режаси

Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, синф раҳбарлари билан ишлаш маънавий-маърифий ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари фаолиятининг асосини ташкил қилади. Мактабда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва бошқариб бориш, ўқитувчи синф раҳбари, маҳалла қўмитаси аъзолари, ота-оналар қўмиталари, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш ва назорат қилиш каби масалаларни ҳал этишни маънавий – маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари бажаради. Синф раҳбарининг тарбиявий фаолиятини режалаштиришда қуйиладиган асосий услубий талаблар нималардан иборат?

Синф раҳбари синфда ўтказилаётган тадбирларни, уларни ўқувчиларга бўлган тарбиявий аҳамиятини доимий равишда таҳлил қилиб бориши, ундаги ютуқ ва камчиликларни сабабларини аниқлаш, синфда руй бераётган ўзгаришларни қайд қилиб бориши керак.

Синф раҳбари ўқув йили охирида синф жамоаси ишини таҳлил қилиб, режада белгиланган вазифаларни қай даражада бажарилганлигини, синф ижтимоий ҳаётда қандай иштирок этганлигини, мамлакатимиздаги ва чет эллардаги воқеаларга қандай қараганлигини, ўқувчилар ўртасида қандай муносабатлар вужудга келганлигини, ўқувчиларни ташаббускорлиги, мустақиллиги ва бошқа масалаларга атрофлича тўхталиб ўтиб таҳлил қилиб якунлаши шарт.

Режанинг манба ва турлари

Синф раҳбарларининг режаси келажакка мўлжалланган, яъни истиқболли (йиллик, бир неча йиллик), (ойлик, хафталик, кунлик).

Режанинг асосий манбаи нималардан иборат булиши керак?

Бош манба республикамизнинг фармон ва қарорлари, президентимизнинг қатор рисолалари ҳамда халқ таълими тизимининг хуқуқий меъёрий хужжатлари ҳисобланади.

Режанинг яъни бир муҳим манбаи ўтган ўқув йилидан тарбиявий тадбирларнинг ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилишдир.

uqituvchi

Синф раҳбарининг йиллик иш режасига қуйиладиган асосий талаблар

Режа қуйидаги бир қатор талабларга жавоб бериши керак:

1. Режага миллий истиқлол ғояларини сингдириш.
2. Режа узлуксиз ва изчил бўлиши.
3. Режанинг аниқлиги.
Режага бажариб бўлмайдиган ишларни киритмаслик керак. Тарбиявий ишни режалаштиришда маҳаллий шароитлардан келиб чиқиш лозим. Режада ҳамма нарса: бажарилиш вақти, жойи, масъуллар аниқ бўлиши керак.

Синф раҳбарининг тарбиявий ишлар режасига қуйидагилар илова қилинади:

1. Синф раҳбарининг ойлик иш режаси.
2. Синф мажлисининг мавзулари. (январь-май ойлари хам шундай тартибда давом этади)
3. Синф тарбиявий соатларининг мавзулари. (намуна) (I-IV синф) (V-IX синф) (қўшимча мавзулардан танлаб олинади).
4. Синф ота-оналар учун педагогик билим берадиган маъруза мавзулари. (ота-оналар йиғилишида кўриладиган, ўрганиладиган маъруза мавзулари)
5. Ўқув йили давомида ўтказиладиган муҳим воқеа ва унутилмас ҳамда юбилей саналари тақвими
6. Оммавий тадбирларнинг мавзулари.

 

🔥13.2 K марта кўрилди

One thought on “Синф раҳбарининг йиллик иш режаси

Fikr bildirish

55863853