Табиатни асрайлик (видео)

Экология (юн.οἶκος «ойкос» — уй, турар жой ва λόγος «логос» – фан) — организмдан ҳар хил даражада юқори турадиган системалар; популяциялар, биоценозлар, биогеоценозлар (экосистемалар) ва биосферанинг тузилиши, уларда кечадиган жараёнларни ўрганадиган биол. фанлари мажмуи. Экологияни организмлар ва улар билан атроф муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганадиган фан сифатида ҳам талқин қилинади. Экология ўрганадиган объектларига кўра, умумий ва хусусий экологияга ажратилади.

«Экология» терминини 1866 йил немис олими Эрнст Геккель организмларнинг атроф муҳит билан муносабатларини белгилаш учун таклиф этган. Экологиянинг фан сифатида юзага чиқиши 18— 19-асрларда яшаган натуралистлар ва географларнинг ишлари билан боғлиқ. 19-асрнинг охири ва 20-аср бошларида тадқиқотчилар айрим омиллар, айниқса, иқлимнинг организмларнинг тарқалиши ва динамикасига таъсир этишига эътибор беришди.

Экология

Инсон — меҳнат фаолияти давомида ўзи билиб-билмай атроф-муҳитга турли экологик таъсир кўрсатади. Маълумки, айни пайтда атмосфера ҳавоси билан боғлиқ дунёвий муаммолар ҳам юзага келган. Жумладан, автомобиллар ҳаракати, ўрмонларнинг йўқ қилинаётгани, океанлар сатҳининг кўтарилиши, азон қатламининг емирилиши, чўлланишни сайёра бўйлаб тарқалиши бунга асосий сабаб бўлаяпти. Тўғри, биз ушбу муаммоларни дарров ҳал қила олмаймиз. Аммо, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олишимиз мумкин. Масалан, куз фаслини олайлик, кўп ҳолатларда теварак-атрофда йиғилиб қолган дарахт япроқларини, хазонларни ёқиб юборамиз. Бу нафақат атмосферага, балки кишилар саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ҳолбуки, хазонларни ёққандан кўра уларни кўмиб ташлаш мақсадга мувофиқдир. Биз аввало ёшларимизга ана шу юмушларни бажаришда ўрнак бўлсак, уларга ана шундай ҳолатларнинг салбий оқибатларини тўғри тушунтирсак фарзандларимиз бундай зарарли одатларга ўрганиб қолишмайди.

Табиат — она мисоли меҳрибон ва ғамхўр. Унинг неъматлари инсон учун аталган. Шундай экан, нега буни била туриб, ана шу беғуборликка зиён етказаяпмиз.

Қонунларимизда ҳам она табиатни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида «Фуқаролар атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» деб белгилаб қўйилган.

Экология ҳақида видео

юклаб олмоқ

Сўнгги йилларда бутун дунёда, бир қатор глобал экологик ва биологик муаммолар юзага келаётгани барчамизга аён. Айниқса, баъзи мамлакатларда аҳолини озиқ-овқат, кийим-кечак, тоза ичимлик суви, табиий газ, электр манбалари билан таъминлаш масалалари муҳимлигича қолмоқда. Тўғри, ўсимлик ва ҳайвонларнинг янги зот ва навларини яратиш ишларининг кенг йўлга қўйилиши, унумдор ерлардан самарали фойдаланиш ишлари орқали юқоридаги каби муаммолар аста-секин ўз ечимини топаяпти. Аммо, ишлаб чиқариш, саноат корхоналаридаги айрим нуқсонлар оқибатида атмосфера таркиби ифлосланиб боряпти. Бу эса ўз навбатида инсонга, атрофимизни ўраб турган яшил оламга ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етказади. Айрим давлатларда ҳавонинг ифлосланишидан ўта оғир касалликлар юзага келаётганлиги ва ўлим кўрсаткичларининг бундан бир неча йиллар олдингидан кўра юқори бўлаётганлиги мутахассислар томонидан аниқланган.

Экология ҳақида рус тилидаги видеолар

 

 

Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга чиқараётган заҳарли чиқиндилари ўсимликларга, қишлоқ хўжалик экинларига, ўрмонларга катта зарар етказади. Бундан ташқари, ёқилғи ёниши жараёнида ҳам ҳавога заҳар бўлган ис гази кўтарилади. Албатта, ҳозирда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида авто-машиналар суюлтирилган газлар ҳамда қуёш нуридан энергия олиб ҳаракатлантиришга мослаштирилмоқда. Шундай бўлса-да ҳар биримиз яшил ўсимликлар оламига кўпроқ эътибор қаратмоғимиз зарур.

🔥5.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853