Компьютер ва телефон учун телеграм дастури

Ҳозирги кунда хат-хабар алмашувчи турли-туман дастурлар мавжуд. Фойдаланувчилар ушбу рўйхатдан ўзлари учун қулай дастурларни ишлатадилар. Ушбу саҳифамиз орқали ҳозирда кундан кунга машҳур бўлиб бораётган Telegram Messenger дастури ҳақида сўзламоқчимиз. Саҳифа сўнгида ушбу дастурнинг компьютер учун ва андроид телефонлар учун турларини юклаб олишингиз мумкин.

Умумий тавсиф

telegramИлова «в Контакте» номли машҳур ижтимоий тармоқ муаллифи Павел Дуров томонидан яратилган. Дастурни яратиш ғояси 2011-йилда келган бўлсада, оммага у 2013-йилнинг 14-августида тақдим этилди. Шу йилнинг 22-августида эса Андроид фойдаланувчилари бу дастурда фойдалана бошлашди. Телеграм дастури МТПрото протоколи асосида ишлайди.

Асосан ҳорижий фойдаланувчиларга мўлжалланганлиги сабабли дастур интерфейси инглиз тилида яратилган.

Компьютер учун мўлжалланган Телеграм иловаси

Telegram иловаси яратувчилари турли машҳур қурилмаларга мос келишини таъминлаганлар. Уларнинг мақсади амалга ошди деса бўлади, сабаби ҳозирда дастурни iOS, WindowsPhone, Android, Windows, Mac OS қурилмаларга ўрнатса бўлади.

Номи: Telegram Desktop v.1.0.29
Чиққан вақти: 11 апрель 2017 йил.
Тури: 1.0.29
Муаллиф: Telegram Messenger LLP
Расмий сайти: https://telegram.org/apps
Разряд: 32bit+64bit
Интерфейс тили: Инглиз
Тизим талаби: Windows XP / 7 / 8 / 8.1 / 10

Тавсиф: Telegram Messenger – маълумотлар алмашувчи дастур бўлиб, хужжат, расм, дастур ва турхи хилдаги бошқа файллар алмашиш имкониятини берувчи дастур. Telegram дастурида хабар узунлиги чекланмаган.

 

 


🔥3.4 K марта кўрилди

One thought on “Компьютер ва телефон учун телеграм дастури

Fikr bildirish

55863853