Эндиликда халқ таълими ходимлари 5 йилда бир марта эмас, ҳар йили малака оширадилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25 сон қарори билан «Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом» тасдиқланди.


kursy_povisheniya_pedagogov

Мазкур низом билан халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Халқ таълими ходимларининг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади.

Халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари учун камида 30 соат, педагог ходимлар учун камида 36 соат этиб белгиланади.

Низомга мувофиқ, эндиликда халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари реестри шакллантирилади.

 

Қўйида ушбу низом билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

🔥5.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853