Инглиз тилидан ДТС (CEFR)

Ўзбекистон Республикасида таълимнинг барча босқичларида чет тилини ўқитишнинг асосий мақсади ўрганувчиларнинг кўп маданиятли дунёда кундалик, илмий ва касбга оид соҳаларда фаолият олиб бориши учун чет тилида коммуникатив компетенциясини шакллантиришдан иборат. Чет тили коммуникатив компетенцияси – ўрганилаётган чет тили бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни мулоқот жараёнида қўллаш қобилиятидир.xtv-logo-mno-logo


Давлат таълим стандартининг тузилиши

Чет тиллар бўйича узлуксиз таълим учун давлат таълим стандарти қуйидагиларни белгилаб беради:

  • ўқув фанининг мақсад ва вазифалари;
  • чет тилини ўқитиш ва ўрганишнинг мазмуни;
  • таълимнинг барча босқичларида таълим муассасалари битирувчиларининг мажбурий тайёргарлик даражаларига қўйиладиган талаблар.

Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Ушбу ҳужжатда компетенциялар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

Лингвистик компетенция тил материали (фонетика, лексика, грамматика) ҳақида билимлар ва нутқ фаолияти турлари (тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзиш) бўйича кўникмаларни эгаллашни назарда тутади.

Социолингвистик компетенция сўзловчининг бирор бир нутқий вазият, коммуникатив мақсад ва хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда керакли лингвистик шакл, ифода усулини танлаш имконини яратади. Социолингвистик компетенция ижтимоий-маданий компетенцияни ўз ичига олиб, аутентик нутқнинг миллий хусусиятларини: ўзи яшаётган мамлакатнинг урф-одатлари, қадриятлари, маросимлари ва бошқа миллий-маданий хусусиятларни билиш ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат билан таққослаган ҳолда тақдим эта олиш қобилиятини кўзда тутади.

Прагматик компетенция ўрганилаётган чет тилида коммуникатив вазиятда тушунмовчиликлар пайдо бўлганда такроран сўраш, узр сўраш ва ҳоказолар орқали мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олиш қобилиятини назарда тутади. Мазкур стандартда дискурс компетенцияси прагматик компетенция таркибига киритилди. Мазкур компетенция оғзаки ёки ёзма нутқда фикрларни тегишли тил воситалари орқали ифодалашни назарда тутади. Дискурс компетенцияси оғзаки ёки ёзма нутқдаги изчилликни таъминлашда лингвистик сигналларни тушуниш ва интерпретация қилиш кўникмаларини назарда тутади.

Таълим мазмуни

Таълим мазмуни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг фанлар бўйича ўқув дастурларига киритилган мавзулардан иборат. Ўқув материали таълимнинг барча турларида узвийлик, узлуксизлик ва даврийликни таъминлайди. Ҳар бир таълим босқичида мазкур стандарт мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурлари ва дарсликлар ишлаб чиқишда минимум сифатида фойдаланилади.

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

🔥3.4 K марта кўрилди

One thought on “Инглиз тилидан ДТС (CEFR)

Fikr bildirish

55863853