Сўнгги қўнғироқ янгради

Кеча, 24-май куни юртимизнинг барча мактабларида бўлгани каби, мактаб-интернатимизда ҳам сўнгги қўнғироқ янгради. 5 йил давомида бу муқаддас даргоҳда илм олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаган ўқувчилар жонажон мактаблари билан хайрлашиб, янги ўқув маскани – коллежларга йўл олишди.

«Хайр мактаб – салом коллеж!» дея ном олган тантанали тадбирда мазкур таълим даргоҳини кўп йиллар аввал битирган ўқувчилар, тўққизинчи синф битирувчилари, ота-оналар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Нутқ сўзлаган меҳмонлар битирувчиларга келгуси ишларига омад, ўқишларида муваффақият тилашди. Тадбирда буюк аждодларимиз, она юртимиз ва порлоқ истиқболимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, 2013/2014 ўқув йилида Республика бўйича мактаб битирувчилари сони 501234 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, улардан 161 таси «Umid» мактаб-интернати битирувчилари ҳисобланади.

🔥331 марта кўрилди

8 thoughts on “Сўнгги қўнғироқ янгради

Fikr bildirish

55863853