«Cўнгги қўнғироқ» тадбир сценарийси

Ўқувчи-ёшларга мустақил ҳаётга йўлланма бериш ҳамда ўқув йилининг якунига бағишланган “Хайр, мактаб – салом, олийгоҳ!” тадбирлари 25-май куни республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилади. Мазкур тадбир нафақат ўқувчилар балки ўқитувчилар, ота-оналар учун ҳам эсда қоларли, ҳаяжонли дамлар ҳисобланади.


Songgi qongiroq tadbir ssenariysi


11-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига кузатиш ҳамда ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирларни ўтказиш юзасидан тавсия

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз”, деган эди. Зеро, бу сўзларнинг замирида ёш авлоднинг бахтли келажаги ётади. Ўқувчи-ёшлар зиммасига ҳам мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиши, юртимиз келажаги учун ўз ҳиссасини қўшиш каби масъулият юкланади.

Ўқувчи-ёшларга мустақил ҳаётга йўлланма бериш ҳамда ўқув йилининг якунига бағишланган “Хайр, мактаб – салом, олийгоҳ!” тадбирлари 25-май куни республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилади. Мазкур тадбир нафақат ўқувчилар балки ўқитувчилар, ота-оналар учун ҳам эсда қоларли, ҳаяжонли дамлар ҳисобланади.

Тадбирга ота-оналар қўмитаси, олий таълим муассасалари вакиллари, мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги туман(шаҳар) бошқармаси вакиллари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари, собиқ ўқувчилар, мактаб ҳомийларини таклиф этиш мақсадга мувофиқ. 

Тадбир моҳиятини юртимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини тарғиб этишга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга ва ўқувчи-ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, маънавий-маърифий ривожлантиришга йўналтириш мақсадга мувофиқдир.

Дастурни ишлаб чиқиш. Бошланғич синф ўқувчилари ҳам иштирок этишини инобатга олиб, дастурни 30-35 дақиқага мўлжаллаш лозим. 

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган вазифаларга асосланиш, таклиф этилган меҳмонлар, ота-оналар учун қулай жой танлаш, санитария-гигиена, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур.


Таълим масканларида 25-май «Сўнгги қўнғироқ» тадбирини ўтказиш бўйича тадбир сценарийлари ва тавсиялар

 

 

 

 

 

 

 

 


🔥13.0 K марта кўрилди
, , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , ,

Fikr bildirish

55863853