«Директор жамғармаси» тўғрисида низом

“Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида”ги
Низом

Директор1. Мазкур Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда “Директор жамғармаси” деб юритилади) барча умумтаълим муассасаларида ташкил этилади.

Мазкур Низомнинг амал қилиниши татбиқ этиладиган умумтаълим муассасаларига умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган барча тур ва номдаги умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда “Умумтаълим муассасалари” деб юритилади) киради.

Изоҳ:
Директор жамғармаси, таълим-тарбия жараёни махсус дастурлар асосида олиб бориладиган мактабларда (жисмонан ва ақлан заиф болалар таълим оладиган, махсус режимли ва бошқаларда) тузилмайди. Ушбу таълим муассасаларида амалдаги рағбатлантириш механизми сақлаб қолинади.

3. Директор жамғармаси маблағлари:
– умумтаълим муассасаларининг фақат ўрнак кўрсатган ўқитувчиларини (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини) уларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришга;
– умумтаълим муассасалари ходимларига бир марталик мукофотлар тўлашга ва моддий ёрдам кўрсатишга (фавқулодда ҳолларда) йўналтирилади.

4. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш учун туман(шаҳар)даги энг иқтидорли ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлигини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилади.

II. Директор жамғармасини шакллантириш тартиби

5. Республика давлат бюджети ва маҳаллий бюджетда белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Директор жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.

6. Директор жамғармаси умумтаълим муассасасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида ташкил этилади. Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилган 200 «Умумий таълим» бўлимининг тегишли параграфлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан миқдори республиканинг барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.
7. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Давлат бюджети қабул қилингандан кейин ташкилотларга улар харажатларининг белгиланган ҳажмини эътиборидан четда қолдирмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча умумтаълим муассасаларига ҳамда молия органларига етказилади.

Изоҳ:
Ҳар бир таълим муассасалари учун Директор жамғармасига йўналтириладиган маблағларнинг иш ҳақига нисбатан ажратиладиган миқдори Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда қўшма хат асосида жойлардаги халқ таълими ва молия органларига, Давлат бюджети тасдиқлангандан сўнг, 10 кун муддатда етказиб берилади.

8. Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари таъминотига харажатларининг йиллик сметаларини ҳудуд молия органларида рўйхатдан ўтказишда тегишли халқ таълими бошқарув органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир мактаб бўйича ушбу харажатларга нисбатан фоиз ҳисобида белгиланган миқдордан келиб чиқиб, Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади.

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

🔥6.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853