«Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси» кўрик-танлови низоми (best teacher)

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 67-сон қарори ижросини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси кўрик-танловини (бундан буён матнда кўрик-танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Халқ таълими вазирининг
2017 йил 29 майдаги 183-сонли буйруғига
1-илова

 

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловини
ўтказиш тўғрисидаги 

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 67-сон қарори ижросини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси кўрик-танловини (бундан буён матнда кўрик-танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоида

 

  1. Ушбу кўрик-танлов уч босқичда ўтказилиб, тизимда фаолият кўрсатаётган барча чет тили ўқитувчиларига янги жорий этилган механизм асосида методик кунларда (ҳафтанинг ҳар жума куни) олиб борилаётган курслар ва оммавий ахборот воситалари орқали етказилиб, барча чет тили ўқитувчиларининг кўрик-танловда ихтиёрийлик асосида иштирокини таъминлаш орқали, чет тили ўқитувчилари орасида соғлом рақобат муҳитини яратишга ҳамда улар орасидан маҳоратлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилади.

2-боб. Кўрик – танловнинг асосий мақсад ва вазифалари

1.Қуйидагилар кўрик – танловнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий модернизация жараёни тўғрисидаги билимларини ошириш;

Давлат таълим стандартида чет тиллар бўйича таълимнинг барча босқичларида ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни бажарилишига босқичма-босқич эришиш;

ўқувчи ва ўқитувчиларда чет тили коммуникатив компетенцияси, яъни ўрганилаётган чет тили бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни мулоқот жараёнида қўллаш қобилиятини ривожлантириш;

ўқувчи ва ўқитувчиларда лингвистик, социолингвистик, прагматик компетенцияларни шакллантириш ва уларни амалиётда ўз ўрнида қўллай олишга йўналтириш орқали чет тилининг ўқитилиши сифатини яхшилашга эришиш;

чет тили ўқитувчилари ва улар орқали ўқувчиларда тил ўргатиш ва ўрганишдаги лингвистик компетенция турлари: тинглаб тушуниш (listening), гапириш (speaking), ўқиш (reading), ёзиш (writing) ҳамда дарс бериш маҳорати (teaching) каби кўникмаларни ошириб боришга кўмаклашиш.

2. Кўрик-танловнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили фанидан дарс бераётган ўқитувчилар орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор, юксак касб маҳоратига эга бўлган, ўз фанининг ҳақиқий усталарини саралаб олиш;

чет тили ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини, касбий маҳоратини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

таълим-тарбия жараёнида самара берадиган муқобил методлар ҳамда илғор педагогик технологияларни аниқлаш;

аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш, уларнинг ўз методик мактабини яратишга йўналтириш;

ўқитувчи-устознинг юксак маънавияти, маънавий – аҳлоқий  фазилатлари ҳамда унинг ташаббускор ва ижодкорлигини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш.

3-боб. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби

Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади.

1-§. Кўрик-танловнинг биринчи босқичи

Кўрик-танловнинг биринчи босқичида чет тили ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 5 июнидан  15 июнь санасига қадар ихтиёрий равишда bestteacher@xtv.uz электрон манзилларига ариза (иловадаги намунавий шакл асосида) ва чет тилида “What are the essential ingredients for effective teaching and effective learning?” (“Самарали ўқиш ва ўқитишнинг муҳим таркибий қисмлари нималар?”) (кейинги кўрик-танловларда мавзу ўзгариши назарда тутилади) мавзусида 200-250 та сўздан иборат “Эссе” (Essay) жўнатилади.

  1. “Эссе” материаллари электрон шаклда Times New Roman 14 шрифт,
    А4 форматда, юқори ва паст қисмлари 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1 см жой қолдирилган ҳолда сатрлар оралиғи 1,5 интервалда юборилиши лозим. Муаллифнинг исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари, унвонлари (бўлса) матн остида тўлиқ кўрсатилади.

  2. Тақдим этилган “Эссе”лар июнь ойининг учинчи ўн кунлигида Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари томонидан текширилади. Ушбу шартга кўра чет тили ўқитувчиларининг ёзув (writing) кўникмаси аниқланади. Иштирокчилар орасидан 75% ва ундан юқори натижа кўрсатган талабгорларнинг рўйхати шакллантирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармаларига жўнатилади.

  3. “Эссе” (Essay) қуйидаги йўналишларда 20 баллик тизимда баҳоланади.

  • Вазифа мақсади (Task Achivement). Максимал 5 балл;

  • Мустаҳкамлаш/сoherence (фикрлар орасидаги мантиқий боғлиқлик/logical link between ideas) ва Алоқа/Cohesion (хатбоши ва гаплар ўртасидаги боғлиқлик/link between sentence and paragraphs). Максимал 5 балл;

  • Лексик бирликларнинг тўғри ишлатилиши (Lexicals Resource). Максимал 5 балл;

  • Грамматик йўналиш ва унинг тўғри қўлланилиши (Grammatical Range and Accuracy). Максимал 5 балл.

Ушбу шарт бўйича баҳолаш мезонининг тўлиқ матни илова қилинади.

8. Кўрик-танловнинг биринчи босқичи учун иштирокчилар мурожаатларини ташкил этиш масъулияти халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари зиммасига, тақдим этилган “Эссе” (Essay)ларни адолатли баҳолашни ташкил этиш Республика ташкилий қўмитаси зиммасига юклатилади.

2-§. Кўрик-танловнинг иккинчи босқичи

9. Кўрик-танловнинг иккинчи босқичи 2 турда 50 баллик тизимда (дарс ишланмаси – Lesson planning ва видеодарс – videolesson) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан ўтказилади.

10. Биринчи босқич натижаларига кўра иккинчи босқичга ўтган иштирокчилар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармаларига 15-20 дақиқалик видеодарслари туширилган диск (videolesson) ва ушбу дарснинг ишланмасини (lesson planning) жорий йилнинг 1 июль санасига қадар тақдим этилади.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошида Британия кенгаши вакиллари, ҳудуддаги олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари, тренер-ўқитувчилар ва чет тили методистларидан ташкил этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 10 июль санасига қадар дарс ишланмаси (Lesson planning) ва видеодарслар (Videolesson) баҳоланади. Ушбу босқичда чет тили ўқитувчиларининг дарс бера олиш маҳорати (методикаси)  аниқланади.

1-тур. Дарс  ишланмаси (Lesson planning).

12. Иштирокчи дарс ишланмасини давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари асосида чет тилларни ўқитишда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, дарс машғулоти босқичларининг барчасини инобатга олган ҳолда ёритиб бериши керак.

13. Бир соатлик дарс ишланмаси қуйидаги мезонлар асосида жами 25 балл билан баҳоланади:

дарс мавзуси асосида дарс услубининг тўғри танланганлиги ва дарс босқичларининг (pre-,while-, post) тўғри белгиланганлиги, босқичларнинг бир бири билан узвийлиги ва тўлдириши 5 балл;

дарс мавзуси асосида мақсаднинг тўғри қўйилганлиги ва ўқувчиларнинг бир соат давомида эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларининг белгиланганлиги 3 балл;

дарс жараёнида фойдаланиладиган кўргазмали воситаларнинг тўғри танланганлиги ва дарс мазмунида ифодаланганлиги 2 балл;

ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш жараёни учун танланган усулларда барча ўқувчилар иштирокининг таъминланиши кўзда тутилганлиги 2 балл;

ўқувчилардан олдинги дарсдаги мавзуларни табақалаштирган ҳолда сўралишининг режалаштирилганлиги 2 балл;

вақтнинг тўғри тақсимланганлиги 1 балл;

янги мавзуни баён қилишнинг дарс ишланмасида тўлиқ ёритилганлиги ва асосий мазмун очиб берилганлиги 3 балл;

ўқувчиларнинг баҳосини ҳамда уйга бериладиган вазифани тўғри таҳлил қилиб бериш усуллари аниқ белгиланганлиги 1 балл;

дарсга тайёргарлик жараёнида замонавий ахборот ресурсларидан самарали фойдаланганлиги, мавзуга мос равишда маълумотлар олинганлиги 4 балл;

дарс ишланмаси Microsoft Word дастурида тайёрланганлиги 2 балл.

2-тур. Видеодарс (Videolesson).

14. Иштирокчи 15-20 дақиқалик дарс ўтиш технологияси акс эттирилган видеодарсда ўқувчилар билан бирга ўзи ишлаётган мактабдаги бир соатлик дарснинг ихчам кўринишини намойиш этади. Ушбу видеодарс тақдим этилаётган дарс ишланмасига (Lesson planning) мос бўлиши керак ва у қуйидаги мезонлар асосида жами 25 балл билан баҳоланади:

видеодарс жараёнида ўқитувчининг синфни бошқара олиши (classroom management) 5 балл;

видеодарсда ўқувчиларни дарс жараёнига тўлиқ жалб эта олиши 5 балл;

ўқитувчининг дарс жараёнида инглиз тилида ўзига ишонган ҳолда эркин гапира олиши 5 балл;

видеодарсининг дарс ишланмасига мослиги 5 балл;

видеодарснинг техник сифати 5 балл.

15. Иккинчи босқичда 40 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳар бир вилоятдан 1-5-ўринларни эгаллаганлар учинчи босқичга тавсия этилади.

16. Ушбу ғолиб иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг “Совринли ўрин дипломи”, қолган иштирокчилар “2-босқич фаол иштирокчиси дипломи” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.

17. Мазкур босқичда иштирокчилар томонидан тақдим этилган дарс ишланмаси ва видеодарсларни баҳолаш йўли билан ғолиблар рўйхати шакллантирилади.

18. Иккинчи босқич натижалари бўйича барча материаллар қоғоз ва электрон шаклда (дарс ишланмаси ва видеодарслар билан бирга) Қорақалпоғистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан жорий йилнинг 15 июль санасига қадар Республика ташкилий қўмитасига тақдим этилади.

19. Биринчи босқич натижаларига кўра бевосита Халқ таълими вазирлигига бўйсунувчи таълим муассасаларидан иштирокчилар аниқланган тақдирда, уларнинг дарс ишланмаси ва видеодарслари Республика комиссияси томонидан баҳоланади, ҳамда натижаларига кўра кейинги босқичга тавсия этилади.

20. Кўрик-танловнинг 2-босқичини ўтказиш масъулияти Қорақалпоғистон  Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари зиммасига юклатилади.

ташкилий қўмита йиғилиши баёни билан кўрик-танловнинг республика босқичи учун ҳакамлар ҳайъати, эксперт ва апелляция комиссияси таркибини, ўтказиш жойи ва муддати жадвалини тасдиқлаш;

 

21. Кўрик-танловни ўтказиш вақти, жойи, ташкилий қўмита таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари буйруғига, ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси таркиби ташкилий қўмитанинг қарорига асосан белгиланади.

22. Кўрик-танлов иштирокчилари томонидан билдирилган оғзаки ёки ёзма ариза ва шикоятлар бир кун муддатда апелляция берувчи ўқитувчи иштирокида комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади ҳамда хулосалар расмийлаштирилади.

4-боб. Кўрик-танловнинг учинчи босқичи

23. Кўрик-танловнинг учинчи (Республика) босқичи 4-20 сентябрь кунлари оралиғида ўтказилади. Аниқ муддат Республика ташкилий қўмитаси томонидан эълон қилинади.

24. Ушбу босқичда барча иштирокчилар Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказиладиган APTIS тест синовларида иштирок этади. Ушбу тест синовлари орқали умумевропа компетенциялари CEFR талаблари доирасида чет тили ўқитувчиларининг ўқиш (R-reading) – 50 балл, тинглаб тушуниш (L-listening) – 50 балл, гапириш (S-speaking) – 50 балл ҳамда грамматик ва лексик (GV-grammar and vocabular)  – 50 балл билан баҳоланади. Жами 200 балл.

“APTIS” тест-синовларига тайёргарлик кўриш учун интернет орқали http://www.britishcouncil.org/aptis/preparation-material расмий сайтга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

25. Тест-синовларида 4 та кўникма бўйича юқори натижа кўрсатган иштирокчилар натижалари 1- ва 2-босқичдаги натижалар билан бирга умумлаштирилади ва улар орасидан ғолиблар танланади. Ғолиблик имтиёзига  эга бўла олмаган чет тили ўқитувчилари ҳам кўрик-танловнинг “Республика босқичининг фаол иштирокчиси дипломи” билан тақдирланади.

26. Кўрик-танловнинг учинчи босқичи Халқ таълими вазирлиги томонидан Британия кенгашининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилади.

27. Кўрик-танловнинг учинчи босқичида кўрик-танлов ғолиблари аниқланади.

28. Кўрик-танловнинг республика босқичи учун Қорақалпоғистон  Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан қуйидаги ҳужжатлар қоғоз ва электрон вариантда тақдим этилиши лозим:

ҳудудий ташкилий қўмитанинг йиғилиш баённомасидан кўчирма;

иштирокчи ҳақида маълумот (объективка);

иштирокчининг паспорт нусхаси

ҳудудда баҳоланган дарс ишланмаси ва видеодарси.

29. Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган, белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда баҳоланган ва тақдим этилган материаллар кўриб чиқилмайди ва иштирокчи Республика босқичига қўйилмайди.

30. Республика босқичига тақдим этилган материаллар қайтарилмайди.

31. Кўрик-танловнинг барча босқичларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази, Қорақалпоғистон  Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда худудий бўлимларнинг буйруқлари билан расмийлаштирилади.

32. Ташкилий қўмита кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди.

33. Кўрик-танловнинг барча босқичларида ташкилий кўмита, ҳакамлар ҳайъати ва эксперт комиссияси аъзоларининг бирортаси иштирокчиларга қариндош ёки иш жойи бир хил бўлган тақдирда ушбу шахслар ташкилий қўмита қарорига мувофиқ ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати ва эксперт комиссияси таркибидан чиқарилади.

34. Кўрик-танловни ўтказиш жараёнида ўрнатилган тартиб қоидаларига риоя қилмаган ўқитувчилар ҳакамлар ҳайъати қарори билан танловдан четлаштирилади. Бу ҳақда далолатнома тузилиб, ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

35. Кўрик-танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлиб, хориж сафарида бўлиб қайтган иштирокчилар 5 йилдан сўнг қайта иштирок этиш имконига эга бўладилар.

5-боб. Ҳакамлар  ҳайъати ва эксперт комиссияси

36. Кўрик-танловнинг босқичларини ўтказиш учун чет тили фанидан илғор ўқитувчилар, методистлар ва бошқа мутахассислардан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси тузилади ҳамда ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.

37. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг амалий машғулотларини, саводхонлигини, тақдимотларини адолатли баҳолайди, баҳолаш мезони асосида эксперт гуруҳи хулосаларини ва ғолибларнинг якуний босқичда олган баҳоларини умумлаштирган ҳолда кўрик-танлов ғолибини аниқлаб беради.

38. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосалари қарор билан расмийлаштирилади. Иштирокчиларнинг фаолиятини баҳолашда ҳар бир ҳакам алоҳида ўз балини қўяди ва баллар қўшилади, ўртача балл чиқаралиб, натижаси эълон қилади.

6-боб. Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш

39. Биринчи босқич натижаларига кўра юқори натижага эришган иштирокчилар кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.

40. Иккинчи (вилоят) босқичда 1-, 2-, 3-, 4-, 5-ўринларни эгаллаган ўқитувчилар ҳудудий бошқарув идоралари томонидан инглиз тилида китоблар тўплами ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда учинчи босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

41. Учинчи (республика) босқичда энг юқори натижага эришган 1 нафар 1-ўрин, 1 нафар 2-ўрин ҳамда 1 нафар 3-ўрин аниқланади, Халқ таълими вазирлигининг “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” I, II, III даражали дипломлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан, 1-ўрин соҳиби “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва махсус кубок билан тақдирланади.

42. Республика босқичида энг юқори натижа кўрсатган чет тили ўқитувчилари (ташкилий қўмита томонидан белгиланган квота доирасида) хорижий давлатларда малака ошириш учун йўлланмага эга бўлади.

43. Кўрик-танлов ғолибларини рағбатлантириш бюджет маблағлари, ҳомийлар тушумлари ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ҳам амалга оширилиши мумкин.

44. Кўрик-танловнинг учинчи босқичида иштирок этган ўқитувчиларнинг иш тажрибалари республика ҳамда вилоят миқёсида оммалаштирилади, дарс ишланмалари тўплам сифатида чоп этилади, ўқитувчилар иштирокида семинарлар ташкил этилади.

45. Кўрик-танлов ғолиблари халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан давлат мукофотларига тавсия этилиши мумкин.

46. Кўрик-танлов шартлари, унинг ўтказилиш жараёни ва натижалари тўғрисидаги ахборотлар вазирликнинг www.uzedu.uz расмий сайтига жойлаштириб борилади.

 

 

 

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”
кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги
низомга 1-илова

 

  To the Republic organizing committee of  «The best English teacher of the year» from

____________________________________________

____________________________________________

____________________________________________­­­­­­­­

 

Candidate Application Form

 

I. General Information and signatures

First/Last Name_____________________________________________________

E-mail: __________________________________________________________

Home address:_____________________________________________________

__________________________________________________________________

Region                         City/village                                                                  Telephone

 

School Name/Number______________________________________________________

 

SchoolAddress______________________________________________________

__________________________________________________________________

 

Total Years of  Teaching Experience _______

 

Principal: First/Last Name ____________________________________________

 

Principal’s e-mail address_________________________Phone _______________

 

 

I hereby give my permission that any or all of the attached materials or photos that may be taken of me can be shared with persons interested in promoting, in a variety of media, the National Teacher of the Year Programs.

 

 

 

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”
кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги
низомга 2-илова

 

 

 

Task Achievement

Coherence (logical link between ideas) and Cohesion(link between sentences and paragraphs)

Lexical Resource

Grammatical Range and Accuracy

5

sufficiently addresses all parts

of the task

presents a well-developed response to the question with relevant, extended and

supported ideas

sequences information and ideas

logically

manages all aspects of cohesion well

uses paragraphing sufficiently and

appropriately

uses a wide range of vocabulary

fluently and flexibly to convey

precise meanings

skilfully uses uncommon lexical

items but there may beoccasional inaccuracies in wordchoice and collocation

produces rare errors in spelling

and/or word formation

uses a wide range of structures

the majority of sentences are error-free

makes only very occasional errors or

inappropriacies

4

addresses all parts of the task

presents a clear position

throughout the response

presents, extends and

supports main ideas, but there

may be a tendency to

overgeneralise and/or

supporting ideas may lackfocus

logically organises information and

ideas; there is clear progression

throughout

uses a range of cohesive devices

appropriately although there may be

some under-/over-use

presents a clear central topic within

each paragraph

uses a sufficient range of

vocabulary to allow someflexibility and precision

uses less common vocabulary

with some awareness of style

and collocation

may produce occasional errors in word choice, spelling and/or word formation

uses a variety of complex structures

produces frequent error-free sentences

has good control of grammar and

punctuation but may make a few errors

3

addresses all parts of the task

although some parts may be

more fully covered than others

presents a relevant position although the conclusions may become unclear or repetitive

presents relevant main ideas but some may be

Inadequately developed/unclear

arranges information and ideas

coherently and there is a clear overall

progression

uses cohesive devices effectively, but

cohesion within and/or between

sentences may be faulty or mechanical

uses paragraphing, but not always

logically

uses an adequate range of

vocabulary for the task

attempts to use less common

vocabulary but with some

inaccuracy

makes some errors in spelling

and/or word formation, but they

do not impede communication

uses a mix of simple and complex

sentence forms

makes some errors in grammar and

punctuation but they rarely reduce

communication

2

addresses the task only

partially; the format may be

inappropriate in places

expresses a position but the

development is not always

clear and there may be no

conclusions drawn

presents some main ideas but

these are limited and notenough developed; theremay be irrelevant detail

presents information with some

organisation but there may be a lack of

overall progression

makes inadequate, inaccurate or over

use of cohesive devices

may be repetitive

may not write in paragraphs, or

paragraphing may be inadequate

uses a limited range of

vocabulary

may make noticeable errors in

spelling and/or word formation

that may cause some difficulty

for the reader

uses only a limited range of structures

attempts complex sentences but thesetend to be less accurate than simplesentences

may make frequent grammatical errorsand punctuation may be faulty; errors cancause some difficulty for the reader

1

responds to the task only in a

minimal way or the answer is fairly

relevant; the format may be

inappropriate

presents a position but this is

unclear

presents some main ideas but

these are difficult to identify

and may be repetitive,irrelevant or not well supported

presents information and ideas but

these are not arranged coherently and

there is no clear progression in the

response

uses some basic cohesive devices but

these may be inaccurate or repetitive

may not write in paragraphs or their

use may be confusing

uses only basic vocabulary

which may be used repetitively

or which may be inappropriate

for the task

has limited control of word

formation and/or spelling; errors

may cause strain for the reader

uses only a very limited range of structureswith only rare use of subordinate clauses

some structures are accurate but errorspredominate, and punctuation is often

faulty

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

🔥772 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853