«Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати» мавзусида тарбиявий соат дарс ишланмаси + видеодарс

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги жамият ҳаётининг фаровонлиги йўлида яратилаётган имкониятлар мисолида ўз исботини топиб келмоқда. Бу ўринда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берувчи қонунлар алоҳида аҳамиятига эга.

Ўзбекистон Республокаси Конституцияси бош қомус сифатида халқ манфаатлари йўлида хизмат қилади ва ҳар йили 8-декабр санаси бутун Республика бўйлаб мазкур қонуннинг қабул қилинганлиги эътирофи сифатида нишонланиши анъанага айланган.

Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Тўғри, уларда конституция ўрнини бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бажариши мумкинки, конституция деб аталмиш қатъий белгилаб қўйилган қонун-қоидалар мажмуасига эга эмас. Ўзининг миллий рамзлари қаторида тилга олинадиган конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги кишини қувонтиради.

 

Биламизки, 8-декабр санасини ҳар йили кўтаринки кайфиятда ўтказиш одат тусига айланган. Негаки, бу санада мустақил Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган. 1992-йилдан бери бу кун республикамиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган кун сифатида қаралиб келинмоқда.

конституция

Шу ўринда тарихга бир назар ташласак:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси XII-чақириқ Олий Кенгашининг ХII-сессиясида қабул қилинган.Ўзбекистонда аввал ҳам конституциялар қабул қилинган эди (1927, 1937, 1978 йилларда қабул қилинган). Лекин у конституцияларда Халқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум эди.

Олий Кенгашнинг 1990-йил 20-июнда эълон қилинган “Мустақиллик декларацияси” мамлакатимиз янги конституциясини ишлаб чиқишга асос бўлди, 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузилди. Шундай қилиб конституция лойиҳасининг биринчи нусхаси 1991-йилнинг учинчи чорагида тайёрлаб бўлинди. У муқаддима, 6 бўлим ва 158 моддадан иборат бўлди. Мукаммаллик даражасидан анчайин узоқ бўлган конституция мустақилликка эришилгандан сўнг қайта кўрилиб, 1992-йил баҳорда унинг 149 моддани ўз ичига олган иккинчи нусхаси тайёрланди. Бир қанча муҳокамалардан сўнг конституциянинг учинчи нусхаси ҳам ишлаб чиқилди. Шу йили конституция халқ муҳокамаси учун бир неча бор матбуотда эълон қилинди. Таклиф ва тавсиялар, хатлар кўриб чиқилиб конституциянинг мукаммал варианти ишлаб чиқилди.

 

 

Конституция Италия, Франция, Финляндия каби давлатлар конституциялари тарихини ўрганиб, бизга тааллуқли жойлари олиб тузилди. Бунда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан ҳам фойдаланилди. Конституциявий комиссия 1992 йил 26 сентябрда Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйди. Шу бўйича тушган барча таклиф, мулоҳазалар ўрганиб чиқилиб, Конституция лойиҳасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

 



🔥30.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853