Фан олимпиадаси низоми

Фан олимпиадасининг мактаб, шаҳар ва вилоят босқичлари қандай ўтказилади? Ушбу саҳифамиз орқали фан олимпиадаси низоми билан танишиб билиб олишингиз мумкин.


Olimpiada nizomi


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
09.09.2021 йилдаги 562 сон қарори билан тасдиқланган

Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар
мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимииадаларини ташкил этиш,ўтказиш ҳамда ҳалқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
низом

1. Мазкур Низом давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-хунар мактаблари (кейинги ўринларда – мактаблар) ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ташкил этиш, ўтказиш, халқаро ва минтақавий олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ҳамда олимпиада ғолибларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда куйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

асосий олимпиада – умумтаълим фанлари буйича Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) томонидан мактаблар ўртасида республика миқёсида тизимли равишда ҳар йили ташкил этиладиган олимпиада;

қўшимча республика олимпиадалари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлар томонидан асосий олимпиадалардан ташқари, ўз ташаббуси билан ўтказиладиган олимпиадалар;

онлайн олимпиада – ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва асосий олимпиадаларга тайёргарлик кўриш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда фақат ахборот технологиялари (компьютер, планшет, телефон ва бошқалар) оркали амалга ошириладиган олимпиадалар;

нуфузли халқаро олимпиадалар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорида белгиланган халқаро олимпиадалар;

минтақавий халқаро олимпиадалар – нуфузли халқаро олимпиадалар рўйхатига кирмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган ҳамда ғолибларининг мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларига тенглаштирилган халқаро олимпиадалар;

олимпиадалар тақвими – ўқув йили давомида ўтказилиши режалаштирилган фан олимпиадаларининг режа-жадвали;

олимпиада ғолиблари – асосий олимпиада, қўшимча республика олимпиадаларида 1, 2, 3-ўринларни, халқаро олимпиадаларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ўқувчилар;

ахборот тизими – Вазирликнинг олимпиадаларни ташкил килиш
ва ўтказишга мўлжалланган веб-сайти.

 

Асосий олимпиадалар тўрт босқичда куйидаги муддатларда
ўтказилади:

биринчи босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;

иккинчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;

учинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;

тўртинчи босқич – республика микёсида барча фанлардан апрель-май
ойларида ўтказилади.

 


🔥21.6 K марта кўрилди

2 thoughts on “Фан олимпиадаси низоми

  1. Bobur

    Nima sababdan boshqa ishtirokchilarni yechgan ishlarini o’zimizniki bilan taqqoslab tekshirish mumkin emas? Agar aslida to’g’ri javob ba’zilarda to’g’ri ba’zilarda noto’g’ri bo’lishi mumkinku! Yana kamiga hatto to’g’ri javoblarni ham ko’rish mumkin emas! Biz qaysi biri to’g’ri ekanligini qayerdan bilamiz, ya’ni to’g’ri javobni ko’rib o’rgana olmaymiz. Nega??? Nima agar birovniki bilan solishtirsak yoki hakamlardan to’g’ri javobni bilsak, ichkarida qilinayotgan «ishdan» xabardor bo’lamizmi?

  2. M.m

    Menda bir taklif bor. Viloyat bosqichi olimpiadalariga 3 kun qolganda barcha tayinlangan hakamlarni almashtirishsin. Masalan, Buxoro viloyatidagi matematika hakami Samarqand viloyatiga hakamlik qilsin osha fandan. Shunda hech qanday kelishuvlar yuqorida ta’kidlangani kabi «ishlar» yuz bermaydi menimcha. Yana bilmadim

Fikr bildirish

55863853