И.А. Каримов хотирасига бағишланган дарс ишланмалар

Маълумки, 30 январь куни мустақил давлатимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд куни ҳисобланади. Сўнгги йилларда, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбара мажмуаси, Қарши шаҳрида эса Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб ҳайкал бунёд этилди.


Ислом Абдуганиевич Каримов

Қайси фарзанд уз ота бобосини ёмон дейди. Фақатгина манқурт уз авлод аждодини ёмонга чиқаради туғри авваллари Темур бобомизни ёвуз деб ургатишган аммо муаллимлар шунга мажбур булган. Муаллимни ёлғон малумот берди деб айблаш бу энг катта ҳато.

1997 – йил баҳор Ислом Каримовнинг Олий Таълим марказидаги нутқи.

Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг Президент сифатидаги бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлади. Халқимиз мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлайди, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Икки йил олдин Менинг Биринчи Президентим номли веб-сайт очилди. Унда Ислом Каримовни яқиндан билган, болалик йилларида бир мактабда ўқиган, турли даврларда у билан ёнма-ён бўлган кишилар Ўзбекистон Биринчи президенти ҳақида ўз хотиралари билан баҳам кўрилади.

uza.uz сайти материалларидан фойдаланилди.

 

 

 

🔥9.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853