Инглиз тилидан қўшимча машғулотлар учун машқлар тўплами

Ушбу саҳифада Жиззах вилояти Халқ таълимига қарашли «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати инглиз тили ўқитувиси Кочурова Анастасия Алексеевнанинг 6-7-8 синфларда инглиз тилини ўрганишда қўшимча машғулотларда фойдаланиш учун машқлар тўпламини эътиборингизга хавола этмоқдамиз. Файлларни саҳифа сўнгида юклаб олишингиз мумкин.

learn english

CENTRE GRAMMAR BOOK PART I – Тўплам бошланғич синфларда инглиз тилидан қўшимча машғулотлар учун грамматик, қизиқарли ва ривожлантирувчи машқлар ва расмларни ўз ичига. Машқлар болаларда грамматика, ёзиш ва сўзлашув услубини ўргатади.

ЕХАМ Preparation BOOK – инглиз тилидан имтиҳон материлларига мос тушувчи тестлар тўплами. Ўқувчилар имтиҳонда вақтида муҳокама қилинувчи мавзулар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Маълумот ўрнида:

Инглиз тили (ингл. English) — ҳинд-европа оиласининг герман гуруҳига кирувчи тил. Инглиз халқининг тили. Австралия, АҚШ, Бирлашган Қироллик, Ҳиндистон, Ирландия, ЖАР, Канада, Либерия, Малта ва Янги Зеландиянинг расмий тили. Инглиз тили дунёдаги энг кўп ишлатиладиган тиллар ичида 3-ўринда туради (Испан ҳамда Мандарин Хитойча тиллардан кейин). Европа Иттифоқининг асосий тили.

Инглиз тили БМТнинг расмий иш юритиш тилларидан бири, Буюк Британия, Ирландия, Шимолий Америка, Австралия, Янги Зеландия, Осиё ва Африкадаги кўпгина мамлакатларда тарқалган. Бу тилда ер юзидаги 400 миллиондан ортиқ киши гаплашади (1992). Буюк Британия ва Шим. Ирландия, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада (француз тили билан бирга), Ирландия (ирланд тили билан бирга), Ҳиндистон ва 15 та Африка давлати (ЖАР, Нигерия, Гана, Уганда, Кения, Танзания ва б.)да расмий тил сифатида қўлланилади.

 

 

 

 

🔥6.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853