Тест нима дегани? У қандай келиб чиққан?

Ҳозир бутун дунёда «тест» сўзи жамиятда ва кишилар орасида кенг қўлланиладиган сўзлардан бўлиб қолди. Чунки бирор касб-ҳунар орттириш учун ҳам одам тест синовидан ўтади, яъни тестнинг “синов услуби” эканлиги кўпчиликка аён бўлиб қолди. Тест сўзи қаердан келиб чиққан? Тест сўзи нимани англатади? ушбу саҳифада жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрдик.


Test nima degani? U qanday kelib chiqqan?

Ижтимоий амалиётда тест одамнинг қандай касб-ҳунар эгаллаши мумкинлиги, унинг касбга лаёқати ёки лаёқатсизлигини, истеъдодли ёки ақли заифлигини аниқлашда, муайян ҳамкорликдаги фаолиятга шахсларни саралашда кенг қўлланилади. Унинг ёрдамида тажрибанинг илмийлик даражаси, кафолатлиги, текширилувларнинг маҳорати, қизиқиши, тўпланган амалий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилик кўрсаткичи бир неча мезонларга асосланиб таҳлил қилинади.

Тест сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, «синов», «синаш», «имтиҳон» маъноларини англатади. Тест — шахснинг ақлий тараққиёти, қобилияти, иродавий сифатлари, шунингдек, унинг бошқа руҳий хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт машқларидир.

888

Дже́ймс Макки́н Ке́ттелл

Тестнинг назарий асосларини инглиз психологи Фрэнсис Гальтон (1822—1911) ишлаб чиққан (1883). «Тест» терминини биринчи марта америкалик психолог Дже́ймс Макки́н Ке́ттелл (инглизча James McKeen Cattell, 1860—1944) 1890-йилда қўлланган. У тестлар ёрдамида танага таъсир этувчи қўзғатувчиларнинг идрок қилиниши вақтини, рефлекс тезлигини, реакция муддатларини, терига таъсир ўтказишда ҳосил бўлувчи оғриқ сезгиларини, ҳарфлар қаторини эсда олиб қолиш даражаларини аниқлаш мумкин, деб ҳисоблади. Француз психологи А. Бине ва унинг шогирди Т. Симон инсоннинг ақлий ўсиши ва истеъдоди даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин аклий тестлар назарияси кенг ёйилди. Миқдорий маълумотларни статистика методикалари ёрдамида ҳисоблаб чиқиш юзага келди. Америкалик Льюис Пермен (1877—1955) инсонларнинг ақлий қобилиятларини узлуксиз 50 йил давомида ўрганган.

Ҳозирги даврда тестлар қуйидаги турларга ажратилади:

  • мақсадга эришув тестлари (билимларни ўлчашга қаратилган);
  • ақлий тестлар (зеҳн, акл-идроқ, акл-заковат, истеъдодни аниқлашга йўналтирилган);
  • ижодиёт тестлари (ижодкорлик, бунёд этишлик даражаларини текширувчи);
  • мезоний мўлжал тестлари (ўқув ёки касбий билимлар ва топширикларни қайси кўникма, малака, хатти-ҳаракат тизими орқали ўлчаш мумкинлиги);
  • шахсга оид тестлар (хусусият, безовталаниш, сифат, фазилат, хислатларни ўлчашга алоқадор);
  • проекциявий тестлар (ташқи таъсирсиз шахс ўзини ўзи ошкор қилишига мўлжалланган) ва бошқа.

1917-йилда биринчи жаҳон урушига қўшилган АҚШда зудлик билан аскарларни турли қўшинларга тақсимлаш эхтиёжи сезилади. Шунда малакали психологларсиз ўтказиш имконини берадиган янги тестлар ишлаб чиқилади. Тестлар стандарлаштирилган ва оммавий ўтказилган.

Тест синовлари ҳозирда турли соҳаларда: медицина, психология, дастурлашда ўтказилмоқда. Аммо шу кунларда «тест» сўзи асосан ўқувчиларнинг билимини текшириш сифатида тушунилмоқда.

Савол қийинлик даражасига кўра жавоблар турли балл билан баҳоланиши мумкин.

Тест синовлари хамма қатнашувчиларни тенг ҳуқуқли бўлишини таъминлайди. Синовнинг бундай усули бир томондан одатий синов усулидан адолатли кўринади. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, ўқувчи билмаган саволига тасодифан белгилаб тўғри топиши ҳам мумкин.

 


🔥3.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853