Президент мактаблари: барча саволларга жавоблар

Сайт ва телеграм каналимизга келаётган саволларни инобатга олиб, «Президент мактаблари» рукнини очдик. Бугунги мақолада ёрдамида президент мактаблари билан боғлиқ барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.


Президент мактаби логотипи

Президент мактаб-интернатига қандай кириш мумкин?

Болалар Президент мактаб-интернатларига фақат боланинг ўқиш жойи бўйича ҳудудий тамойил асосида қабул қилинади. Яъни, агар бола Тошкент шаҳридаги мактабда таҳсил олаётган бўлса, у фақат Тошкент шаҳридаги Президент мактаб-интернатига кириш ҳуқуқига эга. Агар бола Тошкент вилояти мактабида таҳсил олаётган бўлса, у фақат Тошкент вилояти ҳудудидаги Президент мактаб-интернатига ўқишга кириш ҳуқуқига эга.
Бошқа ҳудудларда, агар ҳужжатларни топшириш вақтида ушбу вилоят ҳудудида жойлашган мактабда ўқиётган бўлса, бола ушбу минтақадаги Президент мактабига ўқишга кириши мумкин.

Ҳужжатлар белгиланган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти мавжуд.


Президент мактаб-интернатига қайси синфдан қабул қилинади?

Президент мактаб-интернатларига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли болалар қабул қилинади. Ҳар бир Президент мактаб-интернатига қабулнинг биринчи йилида талабгорлар истисно тариқасида 6–10-синфларга ҳам танлаб олинади. Шундай қилиб, 2019-йилда тўртта (Тошкент, Нукус, Наманган ва Хивадаги) Президент мактаб-интернатининг ҳар бирига 144 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

Маълумот учун: Президент мактаб-интернатларида 5-синфдан 11-синфгача 7 та параллел мавжуд бўлади (мактаб-интернат иккинчи йилда тўлиқ тўлдирилади). Ҳар қайси параллел 12 та ўқувчиси бўлган 2 тадан синфдан ташкил топади.


Қайси фанлар бўйича имтиҳон ўтказилади?

Имтиҳон қуйидагилардан иборат:
– ахборотни таҳлил қилиш ва қиёслаш қобилиятига оид топшириқлар;
– мантиқ элементлари мавжуд математик масалалар;
– инглиз тилини билиш тести.

Имтиҳон ўзбек тилида (Қорақалпоғистонда қорақалпоқ тилида) ўтказилади.
Инглиз тилини билиш 9–10-синфларга киришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 5–8-синфларга киришда инглиз тилини билиш учун тест синовлари талабгорларнинг салоҳиятини баҳолашга хизмат қилади.

Президент мактаб-интернатларига кириш имтиҳонлари якунлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабгорлар қабул қилинади.


Президент мактабига кириш учун ҳужжатларни қаерга топширишим мумкин?

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар бир неча йўллар билан тақдим этилиши мумкин:
1) Веб-сайт орқали онлайн ариза топшириш
2) Ҳужжатларни қабул қилувчи махсус марказга қоғоз шаклида тақдим этиш.


Ариза бериш учун қандай ҳужжатлар керак?

Танловда иштирок этиш учун талабгорнинг ота-онаси (қонуний вакили) белгиланган муддатда қабул комиссиясига белгиланган шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1) ариза берувчи ҳужжатларни топшириш вақтида ўқиётган мактабдан маълумотнома*;
2) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
3) талабгор ҳужжатларни топшириш вақтида таҳсил олаётган мактабдан жорий йилги табелининг асл нусхаси ва директор томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган нусхаси.

Расмий сайт: pm.xtv.uz


*Маълумотнома шакли pm.xtv.uz сайтининг ариза юбориш бўлимида жойлаштирилган. Уни юклаб олиш ва тўлдириш керак. Маълумотнома талабгор ҳужжатларни топшириш вақтида ўқиётган таълим муассасаси директорининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши шарт.

Саволларга жавоблар pm.xtv.uz сайтидан олинди.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥33.6 K марта кўрилди

13 thoughts on “Президент мактаблари: барча саволларга жавоблар

  1. Одила

    Понятно.Вопрос:почему все таки экзамены также не проводятся на русском языке?
    Ведь многие наши дети,чтобы получить хорошее образование учатся в русских классах.

  2. Хамида

    Президент мактаби ташкил этилгани шахсан мени жуда хурсанд килди. Ишонаманки хакикий иктидорли, билимга чанкок, интилувчан, ватанпарвар ва мухими мехнаткаш укувчилар танлаб олинади. Саралашда одиллик ва хакконийлик булади деган умиддаман. Танлаб олинган ёшлар мамлакатнинг, халкнинг эртанги куни ва ишончи. Шунинг учун одиллик жуда хам мухим.

  3. абрай

    хар бир мактаб киришига катта бойроғимизни илиб, радиоузел орқали эрталаб гимнимизни ижро этишдан бошлаш керак дарсни, тарих фанини қўшиш керак, инсон ўзини тарихини билмаса ватанпарвар бўлиши қийин.Диншунослик дарси ҳам мақсадга мувофиқ.Ўқитувчиларни шундай танлаш керакки, ватанпарварлик руҳига йўғрилган тестларни танлаш тестларига қўшган ҳолатда психологик тестлар асосида танлаш керак. керак

  4. Шерали Яндашев

    Тошкент вилоятида хам очилдими? Тошкент туманида яшовчилар Тошкент шахрига хужжат топширсак буладими. Чунки Тошкент шахри бизга жуда кулай жойлашган масофа жихатдан. Мумкин булмаса таклиф киритиш мумкинми Тошкент тумани учун

  5. Комила

    Здравствуйте. Почему министерство образования не отвечает на вопрос по поводу учащихся на русском языке. как они будут отвечать на вопросы на узб.яз если обучаются на русском. Кто нибудь ответит на этот вопрос

Fikr bildirish

55863853