Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан онлайн тест

Давлат ва ҳуқуқ асослари – давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, давлат тушунчаси, белгилари, моҳияти ва типлари, давлат функциялари, давлатнинг шакллари, давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми, ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ шакллари (манбалари), ҳуқуқ тизими, ҳуқуқий муносабатлар, қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот, ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизим ва оилалари, давлат ва ҳуқуқининг ривожланиш истиқболи ва йўллари каби масалаларни қамрайди.

huquq-asoslari-emblemasi


1. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида ўлим жазоси қачон бекор қилинди?
2. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ...
3. Фирибгарлик бу ...
4. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тизими қандай бўлиниш принципига асосланган?
5. Транспорт воситаларини қанча муддатгача ушлаб туриш мумкин?
6. Ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва товушли ишоралари билан жиҳозланган махсус транспорт воситалари қачон имтиёзга эга?
7. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги тўғрисида»ги декларация қачон қабул қилинган?
8. Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни бу …
9. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ижроси қайси органлар томонидан таъминланади?
1.Давлат санитария назорати органлари, 2.Олий суд, 3.Прокуратура, 4.Ички ишлар органлари, 5.Миллий гвардия органлари, 5.Давлат хавфсизлик хизмати, 6.Адлия вазирлиги.
10. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчилари агар, ушбу жаримани 15 сутка ичида тўласа, уларга жорий этилган имтиёзни кўрсатинг?
11. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун қандай маъмурий жазо чоралари қўлланилади?
12. Ўзбекистон халқи номидан кимлар иш олиб бориши мумкин?
13. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик ҳуқуқбузарлиги учун қандай маъмурий жазо чоралари белгиланган?
14. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси неча суткагача қўлланилиши мумкин?
15. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қандай номланади?
16. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси неча бўлим, боб ва моддадан иборат?
17. Ким шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топа олади?
18. Ўғрилик бу ...
19. Ўзбекистон Республикасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ...
20. Конституция сўзи нимани англатади?

 


🔥56.9 K марта кўрилди

5 thoughts on “Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан онлайн тест

  1. Dilmurod

    huquqdan juda yaxshi bo‘libdi bilimlarimizni sinab ko‘rdik, endi milliy g‘oyadan va huquqdan ko‘piroq tushsa juda yaxshi bo‘ladi va bu huquqiy madaniyatni oshishiga huquqiy ongni shakillanishiga o‘z xissasini qo‘shadi albatta.
    Yordam kerak bo‘lsa tayyorman huquqdan yoki milliy g‘oyadan.

Fikr bildirish

55863853