Ўқитувчиларга дарс соатлари қандай кўрсаткичлар асосида тақсимланади?

Дарс соатлари қандай кўрсаткичларга кўра тақсимланади? Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди.


dars_taqdimoti_kalkulyator_tetrad-230

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271- рақами билан рўйхатдан ўтказилган «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 15-банди:

15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

🔷 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
🔷 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
🔷чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги буйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
🔷 ТОР-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
🔷 асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
🔷 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
🔷 республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
🔷 олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
🔷 биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
🔷 асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
🔷 иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
🔷 педагогик йуналиш буйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
🔷 белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
🔷 олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
🔷 қайта тайёрлаш буйича дипломга эга ўқитувчилар;
🔷 олий таълим муассасаларининг педагогик йуналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
🔷 педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
🔷 олий маълумотли укитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
🔷 олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин. Юкоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал микдорлари белгиланиши тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин. Ўқитувчи кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

 



🔥39.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853