Синф раҳбари дафтари

Синф раҳбари – мактабдаги ўқув ва тарбия ишларининг бевосита ва асосий ташкилотчисидир. У болага ўқитувчилар жамоаси аъзоларидан кўра яқинроқдир, шунинг учун у болаларнинг шахсий ривожланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Синф раҳбари – синф ўқувчилари жамоасининг ташкилотчиси бўлиши, ўқувчиларни, уларнинг яшаш шароитларини, феъл-атвор хусусиятларини, қизиқишлари ва мойиллигини яхши билиши ва шуларни ҳисобга олган ҳолда мактаб олдида турган ўқув вазифаларини ҳал қилишда синф билан кўп қиррали ишларни олиб бориши керак.

Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш Халқ таълим вазирининг 2023 йил 27 июндаги 190 сонли буйруғи 2 иловага мувофиқ ташкил этилади.

 

Синф раҳбарининг асосий вазифалари

Қуйидагилар синф раҳбарларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

◼️ таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири сифатида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиш;

◼️ одоб-ахлоқ ва ички тартиб қоидаларига мувофиқ муомала ва кийиниш маданиятига қатъиян амал қилиш, жамоада намунали бўлиш;

◼️ ўқувчиларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиш;

◼️ ҳар томонлама етук, баркамол – маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

◼️ педагогик ва ўқувчилар жамоа ҳамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндашишни йўлга қўйиш;

◼️ эрталабки сафланишларда синф ўқувчиларининг белгиланган тартибда тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш;

◼️ бириктирилган синф хонасидаги мавжуд жиҳозларнинг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

◼️ синф раҳбарлари ўз фаолиятини ўқувчиламинг ёш хусусиятлари, умумий ривожланиш даражаси ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда. кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.

 


🔥55.5 K марта кўрилди

2 thoughts on “Синф раҳбари дафтари

Fikr bildirish

55863853