Ўқитувчилар кўп чалинувчи 5 касаллик

Педагоглар нафақат сурункали чарчоқ билан юришади балки айрим касб касалликлари билан оғришади.

teacher health1. Невроз.

Синфга ўз-ўзидан бақириш, бўр йўқлиги ёки ручка ёзмагани учун йиғлаб юбориш, ўзи билан гаплашиш, сал нарсага тутоқиш, тушкунликка мойиллик невроздан далолат бериши мумкин.

2. Томоқ хиқилдоқ касалликлари.

Кўпинча кўп гапиришдан, бақириб гапиришдан, зўриқишдан товуш пайчалари зарарланади. Шу боис эрталаб чиройли чиқиб турган овоз кечки пайт умуман чиқмай қолиши мумкин.

3. Қомат бузилишлари.

Оғир сумкалар ва иш жойидаги стол-стулнинг ноқулайлиги туфайли кўпинча ўқитувчиларда бел, умуртқа касалликлари учрайди.

4. Инфаркт ва инсульт.

Тинимсиз стресс, ақлий зўриқиш, кераксиз топшириқлар, оилавий можаролар туфайли касалликлар йиғилиб, инфаркт ёки инсультга олиб боради.

5. Бошқа касалликлар.

Масалан, фаолият сусайиши, ўпка касаллиги, бош оғриғи. Кўпинча буларга хонада кислород камлиги, тўғри овқатланмаслик сабабчи бўлади.

🔥2.2 K марта кўрилди

One thought on “Ўқитувчилар кўп чалинувчи 5 касаллик

  1. Орифжон

    Ассалому алайкум! Жуда тўғри ўқитувчиларда психологик зўриқиш жуда кучли бўлади. Шунинг учун ўқитувчиларни муассасаси томонидан санаторияларда тез-тез даволаниб туриши учун имкониятлар яратиб бериш керак.

Fikr bildirish

55863853