Emaktab тизимида синф раҳбари ва кураторнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Emaktab тизимида синф раҳбари ва кураторнинг қандай ҳуқуқлари бор? Синф раҳбари қандай ишларни амалга ошириши мумкин? Ушбу саҳифада ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.


kundalik.com-yoriqnoma

Emaktab.uz сайтида синф раҳбари / куратори томонидан тайинланган ходим қуйидаги қўшимча ҳуқуқларга эга:

  • ўз синф / гуруҳи ўқувчиларининг шахсий маълумотларини таҳрирлашга кириш;
  • ўз синф / гуруҳи ўқувчилари учун оилавий алоқаларни яратиш ва таҳрирлаш имконияти;
  • ўз синф / гуруҳининг барча аъзолари учун тизимга кириш ҳуқуқини тиклаш имконияти;
  • дарс саҳифасида ва бир кунлик журналда ўз синфи учун давомат белгиларни таҳрирлаш ҳуқуқига эга.

Синф раҳбари томонидан ўқувчи ва ота-оналарга логин
ва пароль бериш тартиби


Синф раҳбари / куратори қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:

  • дарс жадваллари схемасини тузиш;
  • дарс жадвалларини таҳрирлаш ва ўчириш;
  • барча синф журналларида баҳоларни белгилаш, таҳрирлаш ва ўчириш;
  • ўқувчиларни кўчириш ва чиқариб юбориш.

📌Синф раҳбари / куратори дарс жадвалида ўқитувчи этиб тайинланган дарслар учунгина  баҳо белгилаши мумкин.

Синф раҳбари / кураторига хамма  журналларни таҳрирлаши учун унга «УВ ва баҳолаш» блокига тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир мақоми берилиши мумкин. Бундай ҳолда, ходим ўқитувчи этиб тайинланмаган дарслар учун ҳам баҳолар ва давомат белгиларини киритиши мумкин.

манба



🔥14.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853