Мактабларда тўгараклар фаолияти тўлиқ тикланади

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, «Умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги Халқ таълим вазирининг буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларида маданий-маърифий йўналишдаги тадбирлар ҳамда турли тўгарак, секция ва клуб фаолиятини йўлга қўйилади.

Ўқувчиларнинг таълим олишига қўшимча шароит яратиш, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан тўгараклари, шунингдек 5 та муҳим ташаббус тўгараклари ҳам тўлиқ фаолият кўрсатади.

Бундан ташқари, ўқувчиларни ўқишга бўлган мотивациясини ошириш мақсадида “Йил ўқувчиси”, “Синф лидери”, “Тадбиркор ўқувчи” акция ва мусобақалари ташкил этилади.

Шунингдек мазкур буйруққа асосан 21 декабрдан эътиборан Республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги барча турдаги мактаб-интернатларининг фаолиятига Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарори билан ҳамма ўқувчилари учун анъанавий тарзда таълим олиши ҳамда барча турдаги мактаб-интернатлар ётоқхонаси фаолияти санитария эпидемиологик талаблар асосида ташкил этилади. Шу ўринда ота-оналар ихтиёрида ушбу мактабларда фарзандларини анъанавий ёки масофавий таълим шаклини танлаш имконияти қолдирилади.

 

🔥3.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853