«Ўқитувчилар учун Aptis» устама тест синовлари

Январ ойида бўлиб ўтадиган «Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови учун талабгорларни онлайн рўйхатга олиш давом этмоқда.

Рўйхатга олиш жараёни Давлат тест марказининг расмий сайти орқали амалга оширилмоқда.

Тест синовида иштирок этиш учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари (557 500 сўм) ни ташкил этади.

📌 APTIS for teachers имтиҳони асосида C даражага эга бўлган ўқитувчиларнинг базавий ойлик маошига тегишлилиги бўйича 15 ёки 30 фоиз устама белгиланади.

aptis-test-anglais-british-council-france

«Ўқитувчилар учун Aptis» тести ҳақида маълумот:

«Ўқитувчилар учун Aptis» Давлат тест маркази томонидан Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиладиган малака тест синови ҳисобланади.

Ушбу тест ҳар ойда асосий иш ҳақига қўшимча равишда устама пули олишни истаган инглиз тили фани ўқитувчиларига мўлжалланган.
Тест синовнинг ўзига хос хусусиятлари:

  • Британия Кенгашининг етакчи инглиз тили мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
  • Таълим соҳаси учун махсус ишлаб чиқилган (энг яхши натижага эришиш учун ўқитувчилар тажрибасидан келиб чиқиб мослаштирилган).
  • Тез, қулай ва арзон – бир кун ичида тест синовларининг барча қисмлари топширилади ва тестдан 72 соат ўтгач, натижалар эълон қилинади.
  • Махсус тайёргарликни талаб қилмайди – инглиз тилини билишнинг ҳақиқий даражасини аниқлашга имкон беради.

Тест синовида қатнашиш учун Давлат тест марказининг расмий сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтилади.

Тест синовида қатнашиш учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари (557 500 сўм)ни ташкил қилади.

«Ўқитувчилар учун Aptis» тести ҳар ойда бир марта Давлат тест маркази томонидан компьютерда ўтказилади. Тестнинг тақдим этилган жавоблари “Global British Council” баҳолаш гуруҳи томонидан баҳоланади. Тест натижалари тест ўтказилган вақтдан бошлаб 72 соат ичида шахсий кабинетда эълон қилинади.

Натижалари CEFR шкаласи бўйича “C” даражасига тўғри келадиган, «Ўқитувчилар учун Aptis» тестидан ўтган ўқитувчиларга маълумотнома берилади. Ушбу маълумотномага эга ўқитувчиларга асосий иш ҳақининг 15% ёки 30% миқдорида устама берилади.

🔥7.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853