Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#2)

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


attestatsiya-2020

Савол: Aссалом алайкум.2021-йил навбатдан ташқари аттестацияга рўйхатга ёзилдим. Январ ойида бола таътилига чиқаман. Aттестация март ойида ўтказилса, бола таътилида бўлсам ҳам иштирок эта оламанми?

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, меҳнатга лаёқацизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

📌📌📌

Савол: Aссалому алайкум, 13 йиллик педагогик стажим бор. 2020-ўқув йилида бошқа таълим муассасасига ишга ўтдим. Иш жараёнимда узилиш бўлмаган тоифа учун ҳужжат топширсам, бўладими? Менга фаолиятингизга 1 йил тўлмаган дейишяпти.

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига кўра, ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

📌📌📌

Савол: Aссалом алайкум, коллежлар ёпилганидан кейин мактабимизга информатика ўқитувчиси ишга ўтдилар. Улар 2017-йилда Вазирлар Маҳкамасининг 107-сонли қарори асосида олий малака тоифасини олган эканлар. Бугунги кунда ушбу қарор нормаларига асосан, уларга тоифалари тушиши мумкинлигини айтишаётган экан. Шу масалга ойдинлик киритиб берсангиз.

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида педагоглар аттестацияси принсиплари қаторида мажбурийлик ва даврийлик кабилар санаб ўтилган. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019-йил 13-майдаги 392-сонли қарорида келтирилган нормалар қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради. Яъни 2017-йилда олинган малака тоифаси муддати Вазирлар Маҳкамасининг 107-сонли қарорига асосан, амал қилади.


P.S: Саволлар имлоси ва услуби аслича сақланган.

Аттестация юзасидан саволингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига юборинг – @Uztdibot

 

🔥6.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853