Биринчи февралдан кимларнинг маоши 10% ошади

Ўзбекистонда 1 февралдан бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар 10 фоизга ошади, лекин айрим нафақа турлари миқдори ўзгармайди.

«2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилсин», – дейилган президент қарорида.

деньги надбавка учителям

Шунингдек қўйидаги тўлов миқдорлари ҳам оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (аввал 679 330 сўм);
базавий ҳисоблаш миқдори1- – 245 минг сўм (аввал 223 минг сўм);
4 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

    а) 1та болали оилаларга – 144 100 сўм (аввал 131 минг);

    б) 2та болали оилаларга – 238 700 сўм (аввал 217 минг);

    в) 3та ва ундан ортиқ болали – 334 400 сўм (304 минг);

Ошмайдиган тўлов турлари:

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 минг сўм;
Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 мингдан 653 минг сўмгача;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 мингдан 1 085 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.
Маошлар ва нафақа тўловлари бўйича ушбу ўзгаришлар 2021 йил учун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

🔥20.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853