Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#3)

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


attestatsiya-pedagogov-UZBEKISTAN-230

Савол: Aссалому алайкум. Мен Рахимова Лола Сурхондарё вилояти Денов тумани 87 – умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиман.Мен 2020 – йил аттестациядан ўтган эдим.Малака тоифам 2. 2021 -йилда аттестацияда иштирок этсам бўладими? Кеча туман ХТБдан сўрасам рўйхатга олиш якунланди деди.Мен энди иштирок этолмайманми?

Савол: Ассалому алайкум. Мен Жуманазаров Абатбай. Нукус шаҳрида яшайман. Нукус шаҳри 14-сонли мактабда 4 йилдан буён жисмоний тарбия фанидан ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Бу мактаб Қораузак туманида олис ҳудудда жойлашган. 2020 йилда декабрда 2-тоифага аттестация топшириб, 2-тоифа олдим. Энди март ойда бўладиган аттестацияга 1-тоифага ҳужжат топширмоқчи эдим, рўйхат олиниб бўлибди. Мен хабарсиз қолдим. Мени шу руйхатга киргизиб қўйишнинг иложи борми?

Жавоб: Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган буюртмалар асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш жавдали ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

‼️Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюртмаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича тегишли бошқарув органлари мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

манба

🔥3.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853