Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокама учун эълон қилинди.

regulation.gov.uz_проект_закона

Мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад халқ таълими ходимларининг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, малака ошириш тизимини «ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида такомиллаштиришдан иборат.

Лойиҳага кўра халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилишни назарда тутувчи «Халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш белгиланган.

Шунингдек, халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг тузилмаси, халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тўғрисида низом, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ва Реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тизимини йўлга қўйиш, уларнинг «ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида доимий равишда ўз касб савияларини такомиллаштириб бориш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш имкониятини беради.

Мазкур қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан regulation.gov.uz муҳокамалар портали орқали танишишингиз ҳамда улар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

манба

🔥1.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853