Мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг қанчаси олий маълумотга эга?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 507 987 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

oqituvchi_va_oquvchi_230

Жами ўқитувчиларнинг 52,9 % и қишлоқ мактабларида ва 47,1 % и шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчиларнинг 12,2 % и ўрта махсус маълумотли ва 87,8 % и олий маълумотга эга.

Қайд этиш керакки, республикамизда умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келади. Айнан:

▪️ Тошкент шаҳри – 18 нафар
▪️ Андижон вилояти – 14 нафар
▪️ Тошкент вилояти – 14 нафар
▪️ Фарғона вилояти – 13 нафар
▪️ Самарқанд вилояти – 13 нафар
▪️ Наманган вилояти – 13 нафар
▪️ Сирдарё вилояти – 13 нафар
▪️ Бухоро вилояти – 12 нафар
▪️ Сурхондарё вилояти – 12 нафар
▪️ Хоразм вилояти – 11 нафар
▪️ Қашқадарё вилояти – 11 нафар
▪️ Жиззаз вилояти – 11 нафар
▪️ Қорақалпоғистон Р. – 9 нафар
▪️ Навоий вилояти – 9 нафар

 

🔥1.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853