Тарих фанидан имтиҳон саволлари (2021)

Тарих фанидан мазкур методик тавсияда босқичли назорат имтиҳони учун берилган топшириқлар умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган. Ушбу топшириқлар билетларда акс эттирилган ҳар бир билетда икки йўналишдаги мавзу асосида иккитадан савол берилган.


tarix_istoriya_ege_test_po_istorii


Тарих
6 синф

Тарих фанидан 6 синфларга мўлжалланган босқичли назорат имтиҳони учун берилган топшириқлар қуйидаги мазмунда тузилган:
1. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихида мавжуд бўлган бирор-бир давлат ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёт билан боғлиқ бўлади.
2. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихида ёритилган тарихий воқеалардан бири берилади.

Ўқувчиларга билет олганларидан кейин тайёргарлик кўришлари учун 15 дақиқа вақт берилади.

 


Тарих
9 синф

Тарих фанидан 9 синфларга мўлжалланган якуний аттестация имтиҳони учун берилган топшириқлар қуйидаги мазмунда тузилган:
1. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихида мавжуд бўлган бирор-бир жой номи билан боғлиқ бўлади.
2. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихи фанида давлат бошқаруви фаолияти ёритилган ҳукмдорлардан бири берилади.
3. Ўзбекистон ва Жаҳон тарихи фанида ўрганиладиган мавзулардаги атамаларга изоҳ берилади.

Ўқувчиларга билет олганларидан кейин тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқа вақт берилади.

 


Тарих
10 синф

Тарих фанидан 10 синфларга мўлжалланган якуний аттестация имтиҳони учун берилган топшириқлар қуйидаги мазмунда тузилган:
1. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихида юз берган тарихий жараёнлар ва амалга оширилган ислоҳотлар билан боғлиқ бўлади.
2. Ўзбекистон ва Жаҳон тарихи фанида ўрганиладиган тарихий-меъморий иншоотлардан бири берилади.
3. Билетдаги учинчи топшириқ дунё илм-фани ва маданияти ривожига ҳисса қўшган тарихий шахсларидан бири ҳақидаги саволдан иборат бўлади.

Ўқувчиларга билет олганларидан кейин тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқа вақт берилади.

 

🔥24.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853