Она тили фанидан 7, 9, 11 синфлар учун имтиҳон саволлари (2021)

Мазкур методик тавсияда босқичли назорат ва якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги она тили курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


imtihon_javoblari_230_2021


Она тили
7 синф

7-синфда она тили фанидан босқичли имтиҳон ёзма иш, яъни 100-120 та сўздан иборат диктант шаклида ўтказилади.

1. Белгиланган мезонлардан ортиқча хатоликлар бўлса, “1” балл қўйилади.
2. Диктантга баҳо қўйишда белгиланган мезонда чегара бўлиши керак. Масалан: “4” баҳо учун имло хатолар сони 2 тадан, “3” баҳо учун имло хатолар сони 7 тадан ортиқ бўлиши керак.
3. Диктант матнидаги тузатишлар сони 3 та ёки ундан ортиқ бўлган диктантга “5” баҳо қўйилмайди.
4. Тузатишларнинг сони 5 та ёки ундан кўп бўлса, диктант баҳоси ўз-ўзидан 1 баллга пасайтирилиб қўйилади. Бундай ҳолатда, масалан, “4” баҳо “3” баҳога тушурилади.
Aгар ишоравий хатоликлар умуман бўлмай, фақат 4, 5 та имлода хато бўлса, “3” баҳо қўйилади.

 


Она тили
9 синф

Саводлилик даражасини аниқлаш мақсадида, 9-синф битирувчилари она тили фанидан якуний аттестацияда ижодий баён ёзадилар.

Баён матнлари 3 та вариантда тайёрланади. Ҳар бир вариантда биттадан матн берилади. Бир ўқувчи 3 та вариантдан (конвертдан) биттасини танлаб олади. Танлаб олинган конвертдаги матн мавзуси доскага ёзиб қўйилади. Ижодий баён учун берилган топшириқ ҳам доскага ёзиб қўйилади. Ўқитувчи томонидан ижодий баён матни бир марта (лозим бўлса икки марта) ўқиб эшиттирилади. Ўқувчилар эшитган матн мавзусидан берилган топшириқ асосида ижодий баён ёзадилар.

Ижодий баён ҳажми 9-синф учун 3,5 – 4 бет бўлиши мумкин. Белгиланган вақт 2 соат (120 дақиқа) бўлиб, 5 баллик тизимда баҳоланади. Тасвирий воситалардан фойдаланиб баён ёзишда ўқувчи матн мазмунига боғлаб, мустақил равишда айрим нарса, воқеа ҳодисаларни тасвирлайди. Бошлаб бериш йўли билан баён ёзишда бошланиши берилган матнни ўқувчилар ижодий давом эттириб, уни тўлиқ матн шаклига келтирадилар. Ўқувчининг ёзган баёни мазмун изчиллиги ва лисоний қурилиши жиҳатидан талаб даражасида бўлиши билан бирга, саводли бўлиши керак. Шунингдек, баённинг режа асосида ёзилишига эришилиши зарур. Aниқ тузилган режа ўқувчи баёнининг изчил мантиқий бўлишини таминлайди. Ижодий баён учун иккита баҳо (мазмунига ва саводхонлигига, 5/5 тарзида) қўйилади.

 

Адабиёт
11 синф

11-синф ўқувчилари ўртасида Давлат битирув(якуний) имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан жорий йилдан бошлаб имтиҳон олиш учун иншо мавзулари тавсия этилмоқда. 11-синфлар учун иншо уч вариантда тузилган бўлиб, ҳар бир вариантда учтадан иншо мавзулари бор. Шунга кўра, вариантдаги мавзуларнинг иккитаси адабиёт фанидан имтиҳон материаллари Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида белгиланган мавзулар асосида, биттаси эса эркин мавзуда тайёрланди.
Иншони ёзиб, ўқувчи томонидан ўқилиб, хатолар устида ишлаш, қўшимчалар қўшишини инобатга олиб, 3 академик соат вақт белгиланади.

 

🔥17.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853