Давлат ва ҳуқуқ фанидан имтиҳон саволлари (2021)

Мазкур методик тавсияда якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги Давлат ва ҳуқуқ асослари курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


maktab_imtihon_javoblari_230


Давлат ва ҳуқуқ асослари
8 синф

Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синфларида Ўзбекистон давлати ва
ҳуқуқи асослари фанидан босқичли имтиҳон оғзаки шаклда, тавсия этилган имтиҳон материаллари асосида ўтказилади. Босқичли имтиҳон учун Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари фанидан тақдим этилган топшириқлар Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурига мос бўлиб, 30 та билетда берилган. Ҳар бир билетда 2 тадан савол мавжуд. Ўқувчилар билетни олганларидан кейин тайёргарлик кўриш ва жавоб беришлари учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари фани чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб маъмурияти фан методбирлашмаси қарори билан мазкур мактабнинг 8-синф ўқув дастурига мос биттадан қўшимча савол киритишлари мумкин ва қўшимча 5 дақиқа вақт берилади. 1 та муҳрланган конвертни ўқувчилардан бири очади. Ўқувчиларнинг оғзаки жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади.

 

🔥10.5 K марта кўрилди

One thought on “Давлат ва ҳуқуқ фанидан имтиҳон саволлари (2021)

Fikr bildirish

55863853