География фанидан имтиҳон саволлари (2021)

Мазкур методик тавсияда босыичли назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги география курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


maktab_imtihon_javoblari_230


География
10 синф

2020-2021 ўқув йилида 10 синфларда босқичли имтиҳон билет саволларига
оғзаки жавоб бериш усулида ўтказилади. Ҳар бир ўқувчи биттадан билетни танлаб олади. Тайёргарлик кўриш учун 20 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон билетида 3 та савол ва топшириқ берилган:

  1. 10 синф география курсида ўтилган мавзуларга оид назарий савол;
  2. 10 синф география курсида ўрганилган атамалардан иккитасини мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган топшириқ;
  3. харита билан ишлаш орқали ечиладиган амалий топшириқ тарзида берилган.

Ҳар бир берилган саволга жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Масалан:1-саволга 3, 2-саволга 5, 3-саволга 4 қўйилиб, баҳолар умумлаштирилиб сўнгра улардан ўртача балл чиқарилади. 3+5+4 =12:3=4

 

🔥5.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853