Президент мактабларига кириш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

Президент мактабларига кириш учун қандай хужжатлар талаб этилади? Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг берган хабарига кўра, талабгор бир неча хужжатларни тақдим этиши зарур.

Булар:

  1. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (kinder pasport) нусхаси;
  2. Белгиланган шаклдаги маълумотнома (талабгор таълим олаётган мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси);
  3. 3×4 ўлчамдаги расм (охирги 2 ой давомида туширилган);
  4. Баҳолар табелининг нусхаси (мактаб директори томонидан тасдиқланган ўқув йили натижасига кўра);
  5. Талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).

 

Президент мактабига хужжат топшириш жараёнида хужжатлар қуйидаги ҳолларда рад этилади:

  • Белгиланган муддатлардан кейин саралаш танловида иштирок этиш хоҳишини билдирган тақдирда;
  • Талабгор ўқув йили натижасига кўра мазкур тартибда кўрсатилган фанларни аъло баҳоларга тугатмаган бўлса;
  • Талабгор таълим олаётган мактабнинг будудий мансублиги Президент мактабининг ҳудудий мансублигига мос келмаган ҳолда;
  • Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда
  • Тақдини этилган хужжатларнинг ёзуви, имлодаги ёзувлар сифатсиз ҳолда нусхаланган бўлса;
  • Чет эл фуқароси бўлса;
  • Умумтаълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган ва Президент мактабида худди шундай синфида такроран ўқиш истагида бўлса хужжатлар рад этилади.



🔥11.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853