Мактабда юритиладиган хужжатлар рўйхати

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 205-буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритиб келинган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилган ва қолганларининг аксарияти электрон шаклда юритилиши белгиланган.

Соҳа ходимлари асосий эътибор ва вақтларини «қоғозбозлик» ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратишлари мақсадга мувофиқ.

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 29 июнь санасида 3058-1 сон билан рўйхатга олинган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорига асосан мактаб педагог ходимлари фақатгина журнал (босма ёки электрон шаклда) юритишлари белгиланган.

Қуйида Халқ таълим вазирлигининг 17.09.2021 йилдаги 02-02/3-2399 хати билан танишиб чиқишингиз мумкин:

‼️Юқорида келтирилганлардан бошқа юритиладиган мажбурий ҳужжатлар йўқ. Рўйхатдан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатларига йўл қўйилса, вазирликнинг ишонч телефонига +998712020909 хабар бериш сўралади.



🔥21.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853