“Кундалик”да битирувчи синфлар бўйича йўриқнома (видео)

Ўқув йилининг сўнгги кунлари. Юқори синф ўқувчилари мактабни якунлаш арафасида: имтиҳон топширишмоқда, етуклик аттестатини ва битирув кечасини кутишмоқда. Бу эса, ўқитувчилар синфни тўғри битиртириб, чиқариб юборишлари кераклигини англатади.

kundalik.com-yoriqnoma

Кундалик платформасида 9 ёки 11-синфларни битиртириб, чиқариб юбориш учун қуйидагилар керак:⠀

1. «Таълим»«Менинг мактабим» бўлимига кириш
2. «Бошқарув»«Синфлар рўйхати» бўлимига ўтиш – 9 ёки 11-синфни танлаш;
3. Экраннинг ўнг томонида «Синфни битиртириб чиқариш» тугмачасини босиш;
4. Битириш санасини, буйруқ маълумотларини кўрсатиш (№, санаси ва тури);
5. Ҳар бир ўқувчи учун аттестат маълумотларини кўрсатиш;
6. «Битирув» тугмачасини босиш.⠀

Шундай қилиб, ўқувчилар мактаб архивига юборилади ва уларнинг аттестатлари тўғрисидаги маълумотлар архивда сақланади.

⚡️Муҳим! 9 ва 11-синфларнинг битирувлари бир вақтда бўлади, аммо баъзи 9-синф битирувчилари мактабга қайтишлари мумкин ва уларни 10-синфга ўтказиш керак.

1-августдан кейин янги 10-синфларни яратиш керак ва мактабга қайтиб келган ўқувчилар янги синфда бирма-бир тикланиши керак:⠀

1. «Бошқарув»«Синфлар рўйхати» 2021-2022 ўқув йили, 10-синф (масалан “а”)ни яратиш;
2. «Бошқарув»«Синфлар рўйхати» 2020-2021 ўқув йили, 9-“а” синф – «Ўқувчилар»«Синфда бор эди»ни белгиланг – керакли ўқувчини танланг ва «Қайта тиклаш» тугмасини босинг – 2021-2022 ўқув йилини белгиланг, 10-“а” синф, «Aмалда» тури билан тиклаган ҳолда аъзоликнинг бошланиш санасини 01.08.2021 дан деб кўрсатинг.

Мазкур амални 10-синфга қайтган ҳар бир ўқувчи билан такрорлаб чиқинг.

манба



🔥4.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853