Ихтисослаштирилган мактабларга кириш учун қайси фанлардан тест ўтказилади?

Халқ таълим вазирлигининг хабар беришича, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:


maktab_imtihon_2021_600

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорида алоҳида фан йўналишлари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

🔥2.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853