Тест синовидан ўтган ўқитувчига устама тўланади

Андижонда “Aptis for teacher” (“O‘qituvchilar uchun Aptis”) тест синовидан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.

attestatsiya-test-savollari-2021-test__230

Давлат тест маркази ҳамда Британия Кенгаши ҳамкорлигида Британия Кенгашининг етакчи инглиз тили мутахассислари томонидан ўқитувчилар тажрибасидан келиб чиқиб таълим соҳаси учун махсус ишлаб чиқилган дастур доирасида ўтказилган тест инглиз тили ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиб, малака тест синови ҳисобланади.

– Мазкур тест синови инглиз тилини билишнинг ҳақиқий даражасини аниқлаш имконини беради, – дейди Давлат тест маркази Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси Рустамжон Азимов. – Бир неча кун аввал ўтказилган тест синови жавоблари “Глобал Бритиш Cоунcил” баҳолаш гуруҳи томонидан баҳоланиб, натижалари эълон қилинди.

Тест натижаларига кўра, 40 нафар инглиз тили фани ўқитувчисига СEФР шкаласи бўйича билим даражаларига мос тегишли сертификатлар тақдим этилди.

CEFR шкаласи бўйича билими «С» даражасига тўғри келадиган ва тегишли ҳужжат олган ўқитувчиларга асосий иш ҳақининг 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорида устама берилиши кўзда тутилган.

🔥5.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853