Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Ушбу саҳифада абитуриентлар Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма билан танишиб чиқишлари мумкин.

imtihon_javoblari_600_2021

DTM.uz орқали рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

👨🏻‍💻 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) ҳамда Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилади.

📆 Рўйхатга олиш жорий йилнинг 22-июлига қадар (22-июл куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 22-июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.


My.Gov.uz орқали рўйхатдан ўтиш

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш» электрон хизмати ишга тушган.

Эндиликда сиз ўзингиз истаган давлат олий таълим муассасаларига ҳужжатларни ортиқча харажатсиз, узоқ йўл босмай, турнақатор навбатларда турмай, ҳатто уйдан чиқмаган ҳолда топширишингиз мумкин.

Ягона портал томонидан тақдим этилаётган ушбу хизмат, аввало, бугунги пандемия даврида саломатлигингизни хавф остига қўймасликни таъминлайди.

Шу билан бирга ҳужжатларни тўплаш ва жўнатиш жараёнини осонлаштиради. Чунки барча керакли маълумотлар автоматик равишда давлат маълумотлар базаларидан олинади.

Aгар сизда электрон рақамли имзо йўқ бўлса, ҳозироқ уни Ягона портал орқали шакллантиринг. Электрон рақамли имзоси борлар эса ишонч билан рўйхатдан ўтишни бошлашлари мумкин.

🔥3.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853