Янги ўқув йилидан мактабларда вариатив ўқув режалар йўналишлари кўпаяди

Бу бўйича, Халқ таълими вазирининг 2021-йил 22-июндаги 188-сонли буйруғи қабул қилинди, дея хабар берди Халқ таълим вазирлиги.

variativ_oquv_reja_230

Унга кўра, 2021-2022 – ўқув йилидан мактабларда:

  • 7-8-9-синфларда – 14 та йўналишда;
  • 10-11-синфларда – 15 та йўналишда вариатив ўқув режалар жорий этилади.

Маълумот учун:
Вариатив ўқув режа йўналишлари:

  • 7-8-9-синфларда 2020-йилда – 1 та;
  • 10-11-синфларда 2019-йилда – 5 та, 2020-йилда – 12 та бўлган.

 

Вариатив ўқув режа нима ва нима учун у таълим жараёнига тадбиқ қилинди?

Вариатив(ўзгарувчан) ўқув режаларини жорий қилиниши ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан фанларни чуқур ўрганишларини, олий ўқув юртига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришларини ва юқори синфларда ўқув жараёнини касбларга йўналтирилган ҳолда ташкил этилишини таъминлайди. Таъкидлаш жоизки, вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларнинг мавжудлиги инобатга олинади.

🔥5.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853