Иккинчи мутахассисликка оид долзарб саволларга жавоблар (видео)

10 июль кунидан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар қабул қилиш бошланган эди. Ушбу саҳифада иккинчи мутахассисликка оид долзарб саволларга жавобларни олишингиз мумкин.

ikkinchi_mutaxasislik_600

Иккинчи мутахассисликка кимлар хужжат топшира олади?

Бакалавр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олишлари мумкин. 2-мутахассисликка қабул қилинган талабалар тўлов-контракт асосида 2-курсдан ўқишни бошланади.


Иккинчи мутахассисликка ариза топшириш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

Бунда номзодлар ўзининг:

  • паспорт маълумотлари ёки ID карта;
  • ЖШШИР;
  • яшаш манзили;
  • диплом ва унинг иловасининг электрон нусхаси киритади;
  • ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси;
  • таълим йўналишини танлайдилар.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.


Хужжатлар қай тарзда ва қачон юборилади?

Иккинчи мутахассисликка топширмоқчи бўлган талабгорлар ўз аризасини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг my.edu.uz платформаси орқали 10 июлдан 10 август кунигача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтказади.


Иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн ҳужжат топшириш видео йўриқномаси



Иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича квоталар

 

 

 

 


Иккинчи мутахассисликка оид қўшимча маълумотларни қаердан олса бўлади

2-мутахассисликка кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари олий таълим муассасасининг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади ва ҳар йили 1-июлга қадар олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Демак, 2-мутахассисликда ўқимоқчи бўлган абитуриентлар ўзлари ҳужжат топширган ОТМ расмий саҳифаларини кузатишлари мақсадга мувофиқ.

 


🔥39.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853