Ўқитувчиларга аттестациясиз малака тоифаси берилиши мумкинми? Агар берилса қандай ҳолларда имтиҳон ўтказилмасдан тоифа олиш мумкин? Адлия вазирлиги ушбу саволларга жавоб берди.
Таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига қуйидаги ҳолларда малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади.
- туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
- вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
- халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1, 2 ва 3-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Ўхшаш мавзулар
Педагогларга сертификатлар тарқатиш бошланди
Тасвирий санъат ва чизмачилик фанидан кузги аттестация саволлари намуналари (2022)
Ўқитувчилар учун аттестация саволлари (суҳбат)
Аттестациясида иштирок этадиган педагоглар рўйхати (Бошланғич таълим)
Информатика ўқитувчилари учун 2022 йил аттестация саволлари (биринчи, иккинчи ва мутахассис тоифа)
Мажбурий аттестациялар орасидаги муддат беш йилдан кам бўлмаслиги керак