Диагностик тест синовларида эштирок этмайдиган педагоглар рўйхати эълон қилинди

Мен Андижондаги мактабда директор ўринбосари бўлиб ишлайман. Жорий йил 4-15-декабр кунлари диагностика тестлари ўтказилар экан. Унда мен ҳам иштирок этаманми?


Diagnostika testida eshtirok etmaydigan pedagoglar ro‘yxati e’lon qilindi

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан ўқитувчилар 4–15-декабр кунлари ўзлари дарс берадиган асосий фан бўйича тест топширишади.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 14 ноябрдаги 540-сонли буйруғига мувофиқ ташкил этиладиган диагностика тестларида қуйидаги тоифадаги педагог ходимлар иштирок этмайди:

—Мактаб директори;
—Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
—Директорнинг ўқув-ишлари бўйича ўринбосари;
—Шунингдек, бошқа тоифадаги раҳбар ходимлар;
—Мактабда дарс бераётган талабалар;
—Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари;
—Тожик, Қозоқ, Қирғиз, ва Туркман тили ва адабиёти фани ўқитувчилари.


ЧҚБТ раҳбарлари – Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси сифатида ушбу диагностика тестида иштирок этади. Шунингдек, мактаб амалиётчи психологлари ҳам ушбу тестга жалб этилади.

Мактабнинг раҳбар ходимлари (директор, директор ўринбосарлари ва бошқалар) агарда ўзларининг мутахассислик фани бўйича дарс соатлари мавжуд бўлганда улар ҳам амалда дарс ўтадиган фанлари бўйича диагностикадан ўтишлари керак.

📞 Диагностика жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун 55-508-0667 (1) call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

 


🔥12.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853