Ўқитувчилар дарс режаларини электрон журналга қандай киритишлари керак?

Ушбу мақолада ўқитувчилар тақвим мавзу режаларини emaktab.uz тизимига киритишлари бўйича кичик йўриқнома билан танишиб чиқишингиз мумкин.

kundalik.com-yoriqnoma

Файлни импорт қилиш учун тайёрлаш

Импорт тартибини бошлашдан олдин, .xlsx ёки  .xls (Microsoft Excel 2007-2014) дастлабки файлларни маълумотлар билан тайёорлашингиз керак. Файл олдиндан экспорт қилинган бўлиши мумкин.

Файл қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:

  • дарс рақами;
  • дарс мавзуси;
  • уй вазифаси.

_________.png Дарс режаларини дарс рақамлари кўрсатилган устун бўлмаса ҳам импорт қилиш мумкин. Агар дарс рақамлари кўрсатилмаган бўлса, улар автоматик тарзда, ўз кетма-кетлиги бўйича рақамланади.

Файлда барча дарслар бўлмаслиги мумкин.

Дарс режаларини импорт қилиш учун тўлдирилган файлнинг мисоли:

Эслатма: устун номлари мажбурий эмас. Иш режасини импорт қилиш учун намунавий файл мақолада илова қилинган.

Импорт

Импорт тартибини амалга ошириш учун курсорни (кўк меню тасмасидаги) «Таълим» бўлимига ўтказишингиз керак ва очилган менюда «Журналлар» ёрлиғини танланг.

Журналлар саҳифасида «Дарс соатларини режалаштириш» ёрлиғига ўтинг ва саҳифанинг ўнг томонидаги  тугмасини босинг.

1-қадам. Маълумотлар манбаи

Импорт қилишни режалаштиришнинг ушбу босқичида сиз дастлабки маълумотларга эга файлни танлашингиз керак. Буни амалга ошириш учун «Файлни танлаш» 📎 тугмасини босинг ва олдиндан тайёрланган ҳужжатни қўшинг. Кейин файлнинг биринчи қаторидаги таркибни кўрсатинг: устунлар ёки маълумотларнинг номини белгиланг ва «Кейинги» тугмасини босинг.

2-қадам. Созламалар

Очилган саҳифада жадвални режалаштириш параметрларини кўрсатишингиз керак:

  • ўқув йили;
  • синф;
  • фан;
  • ўқув гуруҳи;
  • ўқув даври.

 

Кейин устунларнинг ёзишмаларини белгилашингиз керак ва «Кейинги» тугмасини босинг.

 

3 қадам. Маълумотларни текшириш

Дастлабки текшириш натижалари импорт файлидаги маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатади.

mceclip3.png

 

Маълумотларни текшириш жараёнида тизим иш режаси катакларида импорт қилиш вақтида мавжуд бўлган маълумотлар хақида хабар беради. Тизим дарс мавзулари ва уй вазифаларини алмаштириб бериши ёки ўз ҳолича қолдириши мумкин. Дарсни режалаштиришнинг ҳар бир сатрида сиз ҳаракатни танлашингиз мумкин: импорт қилиш ёки импорт қилмаслик.

Керакли ҳаракатларни танлаганингиздан сўнг, «Импорт қилиш» тугмасини босинг.

Агар дастлабки текшириш муваффақиятли бўлса, «Кейинги» тугмани босишингиз керак.

4 қадам. Импорт

Тизим импорт натижалари бщлган саҳифани очади. Агар сиз яна файл импорт қилмоқчи бўлсангиз, «Янги импорт қилишни бошлаш» тугмасини босинг.

Уй вазифасини импорт қилишда автоматик равишда қуйидаги параметрлар ўрнатилади:

  • УВ-ни тугатиш муддати – кейинги дарснинг санаси;
  • аввалдан белгиланган, мактабда ишлатиладиган баҳолаш тури;
  • баҳолар сони – 1 баҳо;
  • журналларда кўриниши – «Кўринмасин»;
  • УВ-ни текшириш талаб қилинади;
  • тавсиф файли талаб қилинмайди;
  • УВ тавсифи импорт қилинган файлдан тўлдирилади;
  • Дарсда қатнашган барча ўқувчилар учун «берилган» мақоми кўрсатилади.

Дарс соатларини режалаштиришнинг намунавий-шаблон файли.xlsx (10 КБ)

манба



🔥43.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853