Бу йил мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари қандай тартибда ўтказилади?

Халқ таълими вазирлиги мактабларда «Биринчи қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

songgi_qongiroq_tarixi_230

Халқ таълими вазирлиги берган кўрсатмага кўра, «Биринчи қўнғироқ» тадбири таълим муассасасининг раҳбари бошчилигида, унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ўқитувчи-мураббийлар ва ёшлар етакчиси томонидан режалаштирилади.

«Биринчи қўнғироқ» тадбирлари карантин қоидаларига жиддий эътибор қаратган ҳолда жорий ўқув йилининг биринчи ўқиш куни соат 8:00 да «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ташкил этилади.

«Биринчи қўнғироқ» тадбирлари мактаб ҳовлиси, боғи ёки соя-салқин очиқ майдонларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилиб, мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслиги таъминланиши лозим.

“Биринчи қўнғироқ” тадбири бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда 30 дақиқадан ошмаслиги лозим. Тадбир тугаганидан кейин барча синфларда дарс машғулотлари тасдиқланган жадвал асосида бошланишини директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари назоратга олиши керак.

Шунингдек, жорий ўқув йилининг биринчи куни, яъни 6 сентябрь куни давлат умумтаълим мактабларининг барча синфларида дарс машғулотлари “Мустақиллик дарси” сифатида ташкил этилиб, синф раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Жумладан, мазкур дарс бошланғич (1-4) синфларда 2 соат, юқори (5-11) синфларда 5 соат ҳажмида ўқитилади.

 

 

 

🔥8.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853