Давлат тест маркази ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган «Ўқитувчилар учун Aptis» малака тест синови кўплаб талабгорларнинг мурожаатларига асосан Бухоро ва Нукус шаҳарларида ҳам ташкил этилади.
Бунда тест синовлари Бухоро шаҳрида 16-ноябр куни, Нукус шаҳрида эса 30-ноябр куни ўтказилади.
Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни амалга оширишлари мумкин.
📆 Рўйхатга олиш Бухоро шаҳри учун 14 ноябрга қадар, Нукус шаҳри учун эса 26 ноябрга қадар давом этади.
Шунингдек, октябр ва ноябр ойларида Жиззах, Термиз, Навоий, Андижон ва Тошкент шаҳарларида ҳам «Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови ўтказилади:
- Жиззах шаҳри – 27 октябр;
- Термиз шаҳри – 11 ноябр;
- Навоий шаҳри – 18 ноябр;
- Андижон шаҳри – 24 ноябр;
- Тошкент шаҳри – 26 ноябр.
Ўхшаш мавзулар
Инглиз тили фанидан диагностик тест синовларида тушган тестлар
Инглиз тилини билиш халқаро рейтингда Ўзбекистон нечанчи ўринни эгаллади?
Ойлик маошдан солиқ учун ариза ёздирмасдан ушлаб қолиш мумкинми?
География фани ўқитувчисига инглиз тили сертификати учун устама тўланадими?
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди
Ўзбек тили (Давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам миллий сертификатлар учун устамалар тўланадими?