Ўқувчилар учун математика ва табиий фанлардан TIMSS машқ дафтари

Ушбу саҳифада математика ва табиий фанлардан таълим сифатини баҳолаш бўйича TIMSS халқаро тадқиқотининг намунавий машқ дафтарини юклаб олишингиз мумкин.


O‘quvchilar uchun matematika va tabiiy fanlardan TIMMS mashq daftari

TIMSS(Trends in Mathematics and Science Study) мактабда математика ва табиий фанларни ўқитиш сифатининг халқаро мониторинги бўлиб, Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан ташкил этилади.

Ушбу тадқиқот турли давлатлардаги 4 ва 8 синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича эгаллаган билим даражаси ва сифатини солиштириш ҳамда миллий таълим тизимидаги фарқларни аниқлашга ёрдам беради. Қўшимча равишда мактабларда математика ва табиий фанлар бўйича берилаётган таълим мазмуни, ўқув жараёни, ўқув муассасаси имконияти, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг оилалари билан боғлиқ омиллар ўрганилади. Ушбу маълумотлар белгиланган фанларни ўзлаштириш ҳолатини кўрсатишда асос бўлади.

Тадқиқот тўрт йилда бир марта дунёнинг кўплаб илмий-тадқиқот марказлари ва ташкилотлари, хусусан, АҚШнинг Таълим соҳасидаги тест хизматлари (ETS-Educational Testing Services), Канаданинг статистик маркази (Statistic Canada), Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA)нинг Секретариати иштирокида ўтказилади. Шунингдек, турли давлат мутахассисларидан иборат маслаҳат қўмиталари ташкил этилади.


Ушбу намунавий машқ дафтари Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан ўтказиладиган TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) тадқиқоти доирасида фойдаланилган материаллар асосида тузилган бўлиб, ундан математика ва табиий йўналишдаги фан ўқитувчилари, мазкур соҳада фаолият юритувчи мутахассислар, бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида дидактик материал сифатида фойдаланишлари мумкин.

Қуйида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан тақдим этилган математика ва табиий фанлардан таълим сифатини баҳолаш бўйича TIMSS халқаро тадқиқотининг намунавий машқ дафтари эътиборингизга ҳавола этилмоқда.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



🔥16.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853