Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#7)

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


Аттестация

Савол: Март ойида аттестациядан ўтиш навбатим келади аризаларни қачонгача топширишим керак? Олдиндан раҳмат!

Савол: Ассалому алайкум аттестациядан ўтиш учун ариза қаерга топшириш керак?

Савол: Келаси йил аттестацияда рўйхатдан ўтиш қандай бўлади?

Жавоб: Низомнинг 19-банди Аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

P.S. 2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади. Жумладан,

Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;
Март-май
ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Июнь ойида
Сертификатлар тарқатилади.
Август-сентябрь
ойларида аризалар қабул қилинади;
Октябрь-ноябрь
ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Декабрь ойида
Сертификатлар тарқатилади.

🔥5.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853