Ота-оналар ва ўқувчилар учун йўриқнома: платформадаги файллар билан қандай ишлаш керак?

Ушбу саҳифада ота-оналар ва ўқувчилар kundalik электрон тизимида файллар билан қандай ишлаши ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Kundalik жамоаси фойдаланувчилар учун файлларни юклаш ҳамда ўчириш бўйича қўлланмани эълон қилди. Қуйида ушбу қўлланма билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Файлларни юклаш (расмлар, аудио, видео, ҳужжатлар, архивлар ва электрон китоблар):

  1. «Профил» ёрлиғи орқали «Файллар» бўлимига ўтамиз;
  2. «Компьютердан юклаб олиш»ни босамиз;
  3. Компьютердаги файлни танлаймиз;
  4. Олдиндан яратилган папкани танлаймиз ёки янгисини яратамиз;
  5. «Юклаш»ни босамиз.

✅ Тайёр!

Файлларни юклаш бўлимида барча рухсат этилган файл турлари, шунингдек рухсат этилган ҳажми ва қоидалари кўрсатилган.

Саҳифанинг ўнг томонида керакли функциялар пайдо бўлади: «Таҳрирлаш» ёки «Ўчириш».
➡️ «Ўчириш» тугмачасини танлаймиз;
➡️ Тугмачани босиб ҳаракатни тасдиқлаймиз;
✅ Тайёр, файл ўчирилди!



🔥6.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853