Президентнинг “Таълим масканларида бизнесга ўқитиш ва молиявий саводхонликни оширишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўқувчи ёшларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг соҳалар бўйича тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ўқувчи ёшларни мактаб давридан бошлаб молиявий саводхонлигини ошириш, уларда бизнес юритиш бўйича кўникмаларни шакллантириб бориш;
- ўқувчи ёшларнинг тажрибали ҳамда эл-юрт танийдиган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини жорий қилиш, шунингдек уларнинг тажрибасини ва босиб ўтган йўлларини тарғиб қилиш;
- етук тадбиркорлар томонидан ёш авлодга ўз кўникма ва тажрибалари билан ўртоқлашиб бориш, замонавий фикрловчи ишбилармонлар авлодни ўстириб бориш;
- умумий ўрта таълим муассасаларида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дарсларни йўлга қўйиш;
- тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик мактабларини ташкил этишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ушбу соҳада кенг рағбатлантирилиши таъминлаш;
- тадбиркорлик ва бизнес бошқаруви соҳасида “фан-таълим-ишлаб чиқариш” тамойилидаги узлуксиз таълим занжирини жорий этиш мақсадида талабаларга молиявий саводхонликни ўрганиш бўйича услубиёт ва тавсияларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури доирасида босқичма-босқич тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган дарсларини киритиш чоралари кўрилади.
Ўхшаш мавзулар
2022-2023 ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади
Педагогларни табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади
Энди мактабларда китобларнинг ижара пули тўлиқ давлат томонидан қопланади
Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати ёхуд дунёнинг нуфузли TOP 1000 университетлар руйхати
Вазирлик хорижий тиллар ўқитувчиларига мурожаат билан чиқди