Конституция ҳақидаги 11 та қизиқарли факт

Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.

konstitutsiya_haqida_qiziqarli_faktlar

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан kun.uz сайти дунёнинг турли давлатлари конституцияси ҳақидаги қизиқарли фактларни тўплади.


1. Кўпчилик дунёдаги илк Конституция АҚШда ишлаб чиқилган деб ҳисоблайди, бироқ бундай эмас. Энг қадимги Конституция Польшага тегишли. У 1792 йилда французлардан ярим йил аввал қабул қилинган.

2. Европа Иттифоқи Конституцияси устида Европанинг энг етук мутахассислари иш олиб боришган. У 2004 йилнинг июнида ЕИнинг махсус саммитида маъқулланган. Ҳужжат дарҳол 20 та тилда пайдо бўлди ва дунёдаги энг кенг ва кўп томонлама ҳужжатга айланди. Умуман олганда у умумевропа фикрининг пайдо бўлишига ҳисса қўшолмади. Европа мамлакатлари умуммиллий референдумида етарли овоз тўплолмади.

3. Исроилда ягона Конституция ўрнига асосий қонунлар тўплами амал қилади. Чунки мамлакат диний ва дунёвий қонунлари ўртасидаги зиддиятни бир ҳужжат доирасида ҳал этиш учун жуда катта.

4. Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У ҳажми бўйича дунёдаги энг катта Асосий Қонун.

5. Япония Конституциясининг уч асосий тамойили бор: халқ суверенитети, инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, пацифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш).

6. Британия Конституциясининг ўзига хос жиҳати мамлакат асосий қонуни деб аташ мумкин бўлган ягона ҳужжатнинг мавжуд эмаслигидир.

7. АҚШ Конституциясида “демократия” сўзи ёдга олинмаган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжат рекорд даражада қисқа бўлиб, 4,4 мингта сўздан иборат.

8. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси постсовет минтақасида биринчи бўлиб қабул қилинган.

9. Эквадор табиат ҳуқуқини Конституция билан мустаҳкамлаган дунёдаги илк мамлакатга айланган.

10. Мальта Конституцияси ўз мамлакатини нейтрал, тинчлик сари интилувчи сифатида белгилайди.

11. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси матни 7543 та сўздан таркиб топган. Бунда «республика» сўзи – 390, Ўзбекистон – 354, қонун – 210, давлат – 98, ҳуқуқ – 90, конституция – 70, фуқаро – 66, Президент – 62, Қорақалпоғистон – 33, шахс – 32, эркин(лик) – 27,халқ – 24, демократия – 7 маротаба қўлланган.

🔥5.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853