Таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш низоми тасдиқланди

Мактаблар аттестацияси нима? Мактаблар аттестацияси қачон ва кимлар томонидан ўтказилади? Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида ВМҚ-91 қабул қилинди.


zamonaviy_maktab

Мактаблар аттестацияси нима?

Мактаблар аттестацияси — мактабнинг фаолиятини баҳолаш ва ундаги таълим сифатини аниқлаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади.


Аккредитация нимани англатади?

Аккредитация — мактаблар фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқининг тақдим этилишидан иборат жараён.


Аккредитация қачон ва кимлар томонидан ўтказилади?

Таълим ташкилотлари аккредитациядан Ўзбекистан Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки таълим ташкилотларининг хоҳишига кўра республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан аттестацияга асосан ўтказилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари 5 йилда, умумий ўрта таълим ташкилотлари эса 11 йилда камида бир марта мажбурий тарзда аккредитация муддати келганда аттестациядан ўтказилади.

Мактаблар аттестацияси хорижий тажрибалар асосида ички ва ташқи аттестациядан иборат икки босқичда ўтказилади.

Унинг асосий мақсади мактаб фаолиятидаги камчиликларни ҳар йили аниқлаш ва бартараф этиш орқали мактабни йилдан-йилга ривожлантиришдан иборат.

Мазкур жараёнда малакали экспертларни жалб қилган ҳолда мактаб фаолиятини ички аттестация натижаларининг ҳаққонийлиги жойида ўрганилади ва таълим сифати ҳолатига баҳо берилади.

Таълим ташкилотлари фаолиягини ички баҳолаш ташки бахолашдан камида икки ой олдин ўтказилади. Ички баҳолаш жараёнлари 24 иш кунигача давом этиши мумкин.

Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш 3 иш кунигача муддатда амалга оширилади.


 



🔥3.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853